ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Саёҳат

Шаҳзода ва Dj Piligrim.нинг концерти!

1522
0
Эстрадамизнинг икки нафар севимли санъаткори, бир неча йиллардан буён мухлисларини ўз ижоди билан хушнуд этиб келаётган мафтункор Шаҳзода ва Dj Piligrim, талабларга биноан АҚШда ўз концерт дастурларини тақдим этадилар. 
Ёз фаслининг энг қайноқ тадбирларидан бири сифатида кутилаётган бу концерт катта шоу тарзида ўтказилиши табиий. 
alt
 
Нью-Йоркдаги “BIG APPLE MUSIC” компанияси томонидан ташкил этилаётган концерт Нью-Йоркнинг “Master Theater”да 14 июн куни бўлиб ўтади. Маълумки, Шаҳзода инглиз тилидаги қўшиқлари ва клиплари билан чет элда ҳам кўп сонли мухлисларига эга. Унинг ижод намуналари нуфузли хорижий хит-парадларда етакчи ўринларни эгаллаб келган. Dj Piligrim ҳам ўз ижоди билан анча мухлисларга таниш.
 
alt

Шу маълумотга эга бўлганган popcorn.uz сайти маъмурияти Шаҳзода ва Dj Piligrim билан боғланганлар ва ушбу концертда мухлисларни нималар кутаётганлиги борасида қизиққанлар. 
Шаҳзода ва Dj Piligrim ўз мухлисларига биргаликда куйланган дуэт қўшиқларидан ташқари, 2015 йилдаги янги концерт дастурини ва ўзларининг рус тилида куйлаган янги дуэт қўшиқларини тақдим этишлари ҳақида айтиб ўтганлар. Бу концерт дастури ҳақидаги сирлардан бири фақат албатта. 
Икки мега юлдузнинг концерти катта шов-шувларга сабаб бўлиши аниқ. 
 
Маълумот popcorn.uz сайти томонидан тақдим этилган. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-04-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг