ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Цирк

Цирк (Ўзбекдавлатцирк)

Шайхонтоҳур тумани, Ҳадра майдони, 1 уй
Цирк (Ўзбекдавлатцирк)
Мўлжал
Планетарий
Телефон
244-32-23,
244-35-91,
244-35-94. 244-35-09
244-32-23, 244-35-91, 244-35-94. 244-35-09
Ўзбекистонда замонвий цирк бундан 100 йиллар муқаддам 19 аср охири 20 аср бошларида Туркистон ўлкасига гастроль сафарларига Россия ва Европа давлатларидан аттракционлар келган даврларда пайдо бўлган. Тошкент, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган, Урганч каби бир қатор шаҳарларда яримстационар шапито цирклари барпо этилган. Илк кўчмас цирк Тошкент шаҳрида 1914 йилда қурилган, аммо 1966 йилда рўй берган зилзила оқибатида вайрон бўлган. Ўзбекдавлатцциркининг янги биноси 1976 йилда қуриб битирилган ва 1999 йилда мазкур бино тубдан реконструкция қилинган. 1942 йили уруш даври бўлишига қарамай, бу ерда цирк тарихидаги биринчи миллий цирк гуруҳи – яъни Ўзбек цирк жамоаси ташкил этилди. Унинг таркибига машҳур дорбоз Тошкенбоевлар, от ўргатувчи Муҳаммад Хўжаев, чавандоз Зариповлар, ҳаво гимнастлари Мадалиевлар, қизиқчи Акром Юсуповлар кириб, замонавий ўзбек циркининг энг ёрқин намуналарини яратишди. 1991 йили Тошкент Давлат циркига Ўзбекистон ва Россия халқ артисти, дорбозлар сулоласи асосчиси Тошкенбой Эгамбердиев номи берилди. 1999 йилда цирк биноси таъмирланиб, замонавий талабларга жавоб берадиган асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бино оригинал архитектурага, қулай томоша залига эга бўлиб, атрофи вестибюль, фойе, гардероб, буфет ва хизмат хоналари билан ҳалқадек ўраб олинган. Бинонинг ром-ҳалқали конструкцияси фойени устунлардан холи қилишга ва томошабинларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун бир бутун майдон ташкил бўлишига имкон яратди. Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазирлигининг 1991 йил 25 декабрдаги қарори билан 1992 йилнинг 2 январидан “Ўзбекдавлатцирк” Республика Бирлашмаси ташкил этилди. Мустақиллик даврида Тошкент цирки ҳақиқий ижодий устахонага, изланиш ва тажрибалар масканига айлантирилди. Цирк аренасида жаҳоннинг турли мамлакатларидан келган артистлар ўз маҳоратларини намойиш этишмоқда. 1992 йилда “Ўзбекдавлатцирк” республика бирлашмасининг ташкил этилиши цирк санъатининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Тошкент цирки замонавий талаблар асосида қайта таъмирланди. Анъанавий цирк санъатининг унутилган турлари тикланди ва ривожланди. Истеъдодли ёшларга амалий ёрдам бериш мақсадида 1996 йилда эстрада-ццирк коллежи очилди. Ўзбекистон цциркчиларининг чет элларга гастроль сафарлари уюштирилди. Миср, Иордания, Фаластин, Покистон, Малайзия, Ҳиндистон, Хитой, Сурия, Ливан, Эрон, БААда гастроль сафарларида бўлганреспубликамиз цирк усталари ўзбек миллий цирк санъатини намойиш этдилар. Олимжон Тошкенбоев раҳбарлигидаги “Ўзбекистон дорбозлари” гуруҳи 1996 йилдан бошлаб Европа мамлакатларида гастроль сафарларида бўлиб 2000дан зиёд томоша кўрсатдилар. 15 ёшли Карима Зарипова 1997 йил январда Париждаги Бутлион циркида бўлган ёш цирк артистларининг халқаро фестивалида қатнашиб “Пластик этюд” жанрида олтин медални қўлга киритди. Ўзбек циркчилари 1999 йилда Дубайда, Саратовда, 2000 йилда Хитойда, 2001 йилда Бельгияда бўлиб ўтган халқаро фестивалларда муваффақиятли қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаганлар. Циркчиларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбек циркига хос турли номер ва аттракционлар халқаро цирк дастурларидан ўрин эгаллади.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг