ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
People

2017 йилда бахт қасрига қадам қўйган машҳурлар

6022
0

Хонанда Сайёраи Жаҳон

alt

«Ниҳол» мукофоти совриндори хонанда Сайёраи Жаҳон 15 январь куни турмушга чиқди. Тўй тантанаси пойтахтимиздаги Яккасарой тўйхонасида бўлиб ўтди.  

 

Актриса Саида Саидбекова

alt

Фильмлардаги роллари билан томошибанларга яхши таниш бўлган актриса Саида Саидбекова 28 январь куни турмушга чиқди. Тўй Versal ресторанида бўлиб ўтган. 

 

Хонанда Лоланинг синглиси Асалнинг

alt

Хонанда Лоланинг синглиси Асалнинг никоҳ тўйи 30 апрель куни бўлиб ўтди. Асал кўпчиликка опаси Лоланинг Love me ва Super love клиплари орқали яхши таниш. Куёвнинг исми Азиз. Барча суратлар.

 

ВИА Мароканд гуруҳи аъзоси Абдурашид Тошматов

alt

7 август куни ўз мухлисларига эга ВИА Мароканд гуруҳи вакили Абдурашиднинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. Абдурашид ва рафиқаси Оминахоннинг тўй тантанаси «АСР» ресторанида ўтказилди. Батафсил бу ерда.

 

Муҳаммадали Наврўзов

alt

Клиплар, фильмлардаги роллари билан анчагина мухлисларга эга бўлган шунингдек, режиссёр Зебо Наврўзованинг ўғли ва хонанда Шоҳруҳхоннинг укаси Муҳаммадали 7 август куни Иродахон исмли қизга уйланди. Никоҳ оқшоми Osiyo Grand тўйхонасида бўлиб ўтди. Батафсил.

 

Хонанда Тоҳир Усмонов

alt

7 сентябрь куни, ўз таваллуд айёмида хонанда Тоҳир Усмонов бўйдоқлик билан хайрлашди. Тўй тантанаси VERSAL ресторанида бўлиб ўтди. Тоҳирбек ва Мастонахонларнинг висол оқшомида ўзбек санъатининг энг ёрқин вакилларини меҳмонлар қаторида кўриш мумкин бўлди. Тўйдан барча суратлар. 

 

Дизайнер Дилдора Қосимова 

alt

18 сентябрь куни пойтахтимизнинг таниқли ва кўзга кўринган дизайнерларидан бири Дилдора Қосимова ва Жамшид Тўлагановларнинг никоҳ оқшоми «Яккасарой» тўйхонасида бўлиб ўтди. Дизайнернинг тўйидан барча суратлар.

 

Дилниёз Ғаффоров

alt

«Элдидо» гуруҳи вакили Дилниёзнинг бахт оқшоми 17 сентябрь куни Hayot ресторанида бўлиб ўтди. Тўйдан барча суратлар.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг