ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
People

Аёллар 8-март байрамига қандай совға истайдилар?

5375
0

Гўзал баҳор фаслининг энг ажойиб байрамларидан бири бу 8-март Халқаро хотин-қизлар куни эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. Ушбу байрам куни ҳар биримиз яқинларимизни шод этишни истаймиз. Айниқса эркаклар энг азиз ва муқаддас инсонлардан бири аёл-қизларимизни кўнглини топиб, энг яхши совғаларни ҳадя этишга ҳаракат қиладилар. 

Биз ушбу байрам муносабати билан юртимизнинг таниқли аёлларига, «Аёллар 8-март байрамига қандай совға олишни истайдилар?» деган савол билан мурожаат қилдик ва мана қандай жавобларни олдик. Демак, қуйида Хотин-қизлар байрамига энг яхши совға, таниқли ва машҳур аёллар наздида.

 

alt

 

Актриса Барно Қодирова: 

Аёлларга энг кўп ёқадиган совға гул бўлса керак. Оиламиз тинч, фарзандларимиз соғ бўлса мана шу биз учун энг катта совға. Шахсан мен учун катта совға бу кўпгина фильмларда барчага бирдек манзур бўладиган роллар ижро этиб, ўз касбимиздан фахрланиб юрсак дейман". 

 

alt

 

Хонанда Муниса Ризаева:

"Мен учун муҳими бу диққат, эътибор. Энг муҳими шу. Ман хеч қачон совға танламаганман. Менга фарқи йўқ ким нима совға қилишини. Аслида аёллар учун энг катта совға бу – бахт. Фақат бахт". 

 

alt

 

Театр ва кино актрисаси Гулхумор Абдуллаева:

"8-мартда барча аёллар кичкина бўлса ҳам эътибор хоҳлайди. Менимча аёлларнинг севимли совғаси – гул. Билмадим мен ҳеч қачон катта совға кутмайман. Лекин уйда энг эркаси мен. Чунки уйда 3та эркак бор. Турмуш ўртоғим ва икки ўғлим.

Ҳар доим улар байрамга менга нима кераклигини билиб олишади ва шуни ҳадя қилишади. Мен учун барибир озгина эътибор бўлса бўлди". 

 

alt

 

Хонанда Умидахон:

"Аёл кишига албатта энг яхши совға бу эътибор деб ўйлайман. Аёллар ва қизлар кўпинча эркаклардан катта совға кутмайдилар. Эътибор кўрсатган ҳолда битта гул ҳам совға қилсалар, бу аёл киши учун энг яхши совға бўлади. Меҳр ва эътибор катта совға ҳар бир аёл учун".

 

alt

Актриса Муқаддас Саъдуллаева:

"Энг яхши совга бу - эьтибор. Аммо фақат 8 март кунигина эмас, аёл киши доим қадрлилигини, кераклигини сезиб туриши керак. Бундай эьтиборни гул, ширинликлар, турли совғалар билан ҳам билдириш мумкин, аммо шундай ҳолатлар бўладики, бир оғиз ширин сўз сени кўкларга олиб чиқади. Унинг қадр-қиммати ҳар қандай совғадан улуғроқ".

 

alt

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Дилором Эгамбердиева:

"Биринчи навбатда байрам куни мен кутаётган, менга ёқадиган инсон менга телефон қилишини жуда хоҳлайман. Кейин мен жуда қимматбаҳо совғаларни яхши кўраман. Ҳамда шундай совғани олишни истайман. Оддийликдан йироқман". 

 

alt

 

Хонанда Дилсўз:

"Аёл киши учун кўп нарса керак. Меҳр, муҳаббат, булар биринчи ўринда. Севган ёри ва фарзандлари томонидан кўрсатилган эътибор катта совға албатта. Ҳар бир аёл киши сингари совға олишни ва ўзим ҳам совға беришни ёқтираман.

Берилган совға ҳох қимматбоҳа бўлсин, ҳох катта ёки кичик бўлсин, бундан қатъий назар совға берган инсонни эслатиб турадиган, ўзим учун керакли, ишлатадиган совға олишни ёқтираман".

 

alt

 

Актриса Феруза Собитова:

"Мен жуда эътибор талаб аёлман. Шу сабаб менга катта-катта совғалар жуда ёқади. Билмадим совғанинг фарқи йўқ. Энг кераклиси мен учун яқин бўлган инсондан уни олиш деб ўйлайман". 

 

alt

 

Актриса Асал Шодиева:

"Мен асосан ўз қўллари билан қилинган совға олишни истар эдим. Агар эркак кишидан совға бўлса, у тақдирда оддий қоғозга ўз қўллари билан ёзилган мактуб олишни хохлар эдим".  

 

alt

 

Режиссёр ва актриса Нодира Муродхўжаева:
"Менимча аёллар учун совғанинг катта кичиги йўқ. Муҳими ўша совғани сиз учун қадрли бўлган инсоннинг тақдим этишининг ўзи катта совға деб биламан. Ҳамда совға албатта чин кўнгилдан тақдим этилиши керак.

Билмадим бу йил мен турмуш ўртоғимдан бирор дам олиш масканига йўлланма совға қилишларини истардим. Чунки шу кунларда ишлар билан бўлиб жуда чарчаганман. Озроқ ҳордиқ чиқарсам яхши бўларди". 

 

alt

 

Актриса ва хонанда Динейра:

"Ноодатий тарзда қилинган ва эсда қоладиган совға бу энг яхши ҳадя. Албатта гулларсиз бу байрамни тасаввур этиб бўлмайди. Ўйлайманки энг ёмон совға бу стандартдаги совғалар бўлади. Ҳар бир аёл киши сингари мен ҳам бу байрамда совға кутаман ва ўзимнинг яқинларимга ҳам совға беришни яхши кўраман". 

 

alt

 

Дизайнер Azucar Moreno:

"Айтишларича энг яхши совға бу, ўз қўллари билан қилинган совға. Шу сабабли ҳам менинг ҳолатимда менинг қўлларим билан қилинган совға энг яхши ҳадя". 

 

Юқоридагилар фикрига назар солсак, аёлларимизнинг аксарият қисми аёл кишига меҳр-муҳаббат, эътибор, бир оғиз ширин сўз ва меҳр билан ҳадя этилган бир дона гул ҳам кифоя эканлигини таъкидлаб ўтдилар. 

Ҳа, бу дунёдаги ҳар бир аёлга энг аввало яқинлари меҳр-муҳаббати, диққат-эътибори энг катта совғадир. Қадрли эркаклар, у волида-ю мухтарамингиз бўладими, рафиқангиз, синглингиз бўладими уларнинг барчаси сизнинг эътиборингиз ва меҳрингизга муҳтож. Демак, байрам куни нима совға қилсам экан деб бош қотирмай, ўз қўлингиз билан қилинган бирор-бир нарса ёки гулдастани меҳр ва эътибор билан ҳадя этсангиз ҳам шу аёллар учун энг катта бахт ва совғадир.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-03-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг