ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
People

Берен Саат ҳақида қизиқарли маълумотлар

9355
0

Берен Саат 1984 йил 26 февралда таваллуд топган.

alt

Актрисалик карьерасини 2004 йилда бошлаган Берен Саатга машҳурлик 2008 йилда, Aşk-ı Memnu (Таъқиқланган ишқ) сериалидан кейин келган. 

alt

Ундан сўнг яна бир муваффақиятли лойиҳа, Fatmagul'un Sucu Ne? (Фотмагулнинг айби нима?) сериалида бош ролда суратга тушган Берен Саат энг талабгир актрисалар рўйхатидан ўрин олган.

alt

Актриса 2012 йилда Fasle kargadan (Каркидон фасли) сериалида Моника Беллуччи ва Араш билан биргаликда суратга тушган.

altalt

Гўзал актриса кино ва сериаллардаги ролларидан ташқари реклама роликларида ҳам суратга тушади. У Duru, Rexona, Arçelik каби брендларнинг юзи ҳисобланади.

 

 

 

Актриса 2015 йилда узоқ кутилган Muhtesem Yuzyil Kosem (Муҳташам юз йил: Кёсем Султан) сериалида бош қаҳрамон Кёсем Султан образида суратга туша бошлади. Лекин 2016 йил июнида Берен сериалнинг иккинчи фаслида суратга тушмаслик қарорини олди. Уни ҳаттоки продюсер томонидан таклиф этилган катта гонорар ҳам ушлаб қолмади. Унинг ўрнига бу ролни Нургул Ешилчай давом эттирди. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бу роль учун Берен Саатга 115минг турк лираси таклиф этилган эди. Нургул Ешилчай бўлса бу роли учун 85минг турк лираси миқдоридаги гонорарга рози бўлган.

alt

Актрисанинг шахсий ҳаёти ҳақида гапирадиган бўлсак, у энг катта муҳаббатини Эфе исмли йигит билан яшаганини, лекин унинг севгилиси 2004 йилда автоҳалокат туфайли вафот этгани ҳақида гапиради. Берен 2014 йилда таниқли қўшиқчи Кенан Доғулуга турмушга чиққан ва миш-мишларга қараганда, унинг Муҳташам юз йил сериалидан кетишига сабаб турмуш ўртоғи билан фарзанд кўришни истаётганликлари экан. 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг