alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Ўзбек шоу-бизнесининг «юлдузли» жуфтликлари

Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимов

alt

Машҳур хонанда ва талабгир шоумен 2016 йилнинг 5 ноябрида турмуш қурган. Уларнинг ҳар иккалови учун бу турмуш биринчиси эмас. Райҳон ҳам, Фарҳод ҳам биринчи турмушидан ажралган бўлиб, Райҳоннинг актёр Йигитали Мамажонов билан никоҳидан икки фарзанди бор. Фарҳод Алимов эса биринчи оиласидан уч нафар фарзандга эга.

 

Ойбек ва Нигора

alt

2006 йилдан буён дуэт тарзида фаолият олиб бораётган Ниҳол мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора 2015 йилнинг 21 ноябрида оила қурган эдилар. Мазкур жуфтлик 2016 йилнинг 27 август санасида ўғил фарзанд кўришган ва унга Имронбек деб исм қўйишган.

 

Дилсўз ва Фарруҳ Раимов

alt

Дилсўз таҳаллуси остида ижод қилиб келаётган Гўзал Жуманиёзова ва собиқ «Манго» гуруҳи вакили Фарруҳ Раимов 2015 йилнинг 16 апрелида Навоийда, 21 апрель куни эса Тошкент шаҳрида тўй тантаналарини нишонлаган эдилар. Юлдузли жуфтлик оиласида кўп ўтмай қиз фарзанд дунёга келди. Қизалоқларига Дилсўз исмини бердилар. Орадан икки йил ўтиб, 2017 йил сентябрь ойида улар иккинчи фарзандаларини бағрларига босиб олдилар.

 

Рухшона ва Санжар Маткаримов

alt

Ниҳол мукофоти совриндори Рухшона ва таниқли клипмейкер Санжар Маткаримов 2014 йилда турмуш қуришган бўлиб, ҳозирда икки фарзандни тарбияламоқдалар.

 

Асал Шодиева ва Шоҳруҳхон

alt

Таниқли актриса Асал Шодева ва машҳур эстрада вакили Шоҳруҳхоннинг турмуш қуриши кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлган эди. Таниқли жуфтлик 2016 йил 5 июнь куни турмуш қурган.

 

 

Сарвар Акбаров ва Татьяна Зайцева

alt

2008 йилдан буён бир гуруҳда фаолият олиб бораётган Сарвар Акбаров ва Татьяна Зайцева 2011 йилда турмуш қурганлар. Ҳозирда юлдузли оилада Алихон исмли ўғил фарзанд вояга етмоқда.

 

Севара Солиева ва Маъмур Султонов

alt

Актриса Севара Солиева ва хонанда Маъмур Султоновнинг никоҳ тўйи 2013 йил 23 октябрда бўлган. 2015 йилнинг апрель ойида ёш оилада ўғил фарзанд дунёга келади. Севара ва Маъмур ўғилларига Султонбек деб исм қўйганлар.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-04-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг