ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
People

Шахло Ахмедова: «Ижодда инжиқман»

3513
0

Қўшиқ ёки клип яратишга қўл урганимда бошидан аниқ мақсад қўяман ва нима хоҳлаётганимни биламан. Аммо мусиқа басталанаётган вақтда ўзгартиришлар киритишим мумкин.

Ижодда инжиқман. Шу сабабли кўп ишларим чўзилиб кетади.
 
Ижод учун вақтимдан ва уйқудан воз кечганман.
 
Ҳозирги кунда ижодда Бобур Умаров билан ҳамкорлик қилмоқдаман. Ундан ташқари Жасур Бадалбаев билан ҳам бирга ишлаганмиз.

alt

Шоу-бизнесда умуман дўстларим йўқ, лекин ҳамма ижодкорларни ҳурмат қиламан. Менинг дўстим - онам.
 
Ҳозирги кундаги мақсадим - ўз устимда ишлаш. Юксалишга ҳаракат қилиш.
 
Насиб қилса, 3-4 йилдан сўнг концерт дастуримни ҳавола қилишни режалаштирганман.

Агар хонанда бўлмаганимда, дизайнер ёки моделлик касбини танлардим. Жуда ҳам модага қизиқаман.
Инсонларда қадрлайдиган ҳислатларим бу - ростгўйлик, инсонийлик ва самимийлик.
 
Европа ва Америка давлатлари бўйлаб саёҳат қилиш жуда ҳам ёқади.

Кеч қолиш одатимни тўғирлашни истар эдим.
 

Шунингдек, хонанда ўзининг янги «Қани» деб номланган таронасига сюжет йўналишида клип суратга олдирди.

alt

Клип режиссёри маҳоратли Муҳаммадали Искандаров, оператор Рустам Муродов. Қўшиқ шеъри ва мусиқаси Бобур Умаровга тегишли. Клипда Шахло Ахмедовани бир нечта образда кўришимиз мумкин бўлади.
 

alt

ШАХЛО АХМЕДОВА КЛИП ҲАҚИДА

«Мухлисларим таклифига биноан клипни сюжет йўналишида олишга қарор қилдим. Яна бир нарсани айтиб ўтмоқчиман, видеоклипимизда таниқли бўлишига қарамасдан, аввал ҳеч қайси клипларда роль ижро этмаган инсонни мухлислар кўришлари мумкин бўлади. Бу инсонни кимлигини эса клип премьерасидан сўнг билиб олишингиз мумкин бўлади. Ҳозирча эса бу сир».

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг