alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Шаҳзода Матчонова ва Омарнинг никох тўйидан

Икки ёшнинг никох тўйларига ва бахтига шерик бўлиш ниятида уларнинг яқинлари, ўзбек кино, театр ва эстрада юлдузлари ташриф буюришди.

altalt

Ташқарида мехмонларни карнай сурнай садолари кутиб олган бўлса, ичкаридаги сокин скрипка мусиқаси остида барча бир ерга жам бўлишди.

altalt

Шохона тарзда безатилган тўйхона меҳмонлари кеча сабабчиларини интиқлик билан кутишарди. Икки ёш учун тўйхона эшиклари Элвис Преслининг Can't Help Falling In Love қўшиғи остида очилди.

alt

Келин ва куёв, ҳеч бир ўзбек тўйи ўтмайдиган Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокировнинг «Келибди» қўшиғи остида кириб келишди. Назокатли Шаҳзода барчага келин салом қилди.

alt

Икки ёш ўз жойларини эгаллашгандан сўнг, устоз санъаткор Фаррух Зокиров ўзининг энг хит қўшиқлари тақдис этиб, уларга ўз самимий тилакларини билдирдилар.

Тўйни файзли ўтишини бошловчилар Нилуфар Сотиболдиева  ва Фарход Алимовлар таъминлашди.

alt

Ушбу оқшомда театр, кино, ўзбек эстрадасининг энг ёрқин юлдузларини кўриш мумкин бўлди.

altalt

Келин бўлмиш Шаҳзоданинг энг яқин дугоналаридан бири Нилуфар Усмонова табриклаб, ўз қўшиқлари билан барчага яхши кайфият улашди.

alt

Кичик хоним Усмоновадан кейин, саҳнага ўзбек эстрадасининг примадоннаси Юлдузхоним Усмонова ёшларни қутлаш учун саҳнага ташриф буюрдилар.

alt

Келин ва куёв илк рақсларини айнан Юлдузхоним Усмонованинг қўшиғига тушишди. Рақсдан сўнг, хонанданинг ёнига ўтиб улар билан биргаликда эсдалик учун суратга тушишди.

altaltalt

Актрисанинг яна бир дугонаси Шаҳзода ҳам саҳнада ёшларни табриклаб, ўзининг энг рақсбоп қўшиқларини туҳфа этди. Барча меҳмонлар ўз рақслари билан ўртани қизитиб туришди.

altalt

Шунингдек, шу куни Шаҳзод гуруҳи Рашид Холиқов, Божалар, Шахло Ахмедова ва Dj Piligrim ҳам ёшлар учун ҳизматда бўлишди.

altaltalt

Dj Piligrim.нинг қўшиқлари барчаси жонли ижрода бўлиб, Омар ва Шаҳзода исмларини ҳар бир қўшиғига қўшиб, уларни табриклаб, бахт тилади.

alt

Ўзбек урф-одатларига кўра келин Шаҳзода, барча ташриф буюрган меҳмонлар, қуда тарафга ва Қорақолпоғистондан келган меҳмонларга ва турмуш ўртоғига театр актрисаси Саида Раметова бошчилигида келин салом қилди.

altalt

Ундан сўнг эса, сўнгги йилларда тўйларда урф бўлган келин гулдастасини улоқтириш маросими бўлди. Ўртага барча Шаҳзоданинг келинлик гулдастасига эга бўлиш ниятидаги хали никох узуги тақмаган қизлар чиқишди. Гулдаста ўз соҳибасини топди. 

altalt

Тўйхонани тўрида турган тўй торти ҳам икки ёш томонидан тантанали равишда кесилди. 

altalt

Анъанага кўра ҳаётлари шу тортга ўхшаб ширин бўлишлиги учун икки ёш бир-бирларига уни тортиқ этдилар. 

altalt

Икки ёшнинг тўй оқшоми жуда файзли ва гўзал тарзда, яқинлар даврасида қўшиқ ва рақслар, ҳамда самимий тилаклар билан ўтди.

 

Тўй тантанасининг юлдузли меҳмонлари:

alt

Актриса Раъно Шодиева турмуш ўртоғи билан

 

alt

Актёрлар Адиз Ражабов, Нозим Тўлахўжаев, режиссёр Ёлқин Тўйчиев ва меҳмон

 

alt

Хонанда Мадина Мумтоз турмуш ўртоғи билан

 

alt

Зарина Низомутдинова дугонаси билан

 

alt

Актриса Жамила Ғофурова ва бошловчи Нигора Каримбоева

 

alt

Дизайнер Саида Амир, фотограф Элли Ринати ва дугоналари

 

alt

Актёр Хабибулло Низомов ва режиссёр Рустам Саъдиев

 

alt

Телебошловчи ва актриса Райхон Уласенова 

 

alt

Хонанда Шаҳзода 

 

alt

Хонанда Шадиша турмуш ўртоғи Камрон билан, ҳамда дизайнер Дилдора Қосимова

 

alt

Халимахоним ва дизайнер Бегзод Саитов дўстлари билан

 

alt

Хонанда Умидахон дугонаси билан

 

alt

Хонандалар Шаҳзода ва Нилуфар Усмонова келин куёв билан селфи 

 

alt

Келин куёв дўстлар даврасида

 

Биз ўз ўрнида, сайтимиз номидан Шаҳзодам Матчонова ва унинг туршмуш ўртоғи Омарни чин қалбимиздан яна бир бор табриклаб, биргаликдаги муҳаббатга бой хотиржам ҳаётни тилаб қоламиз.

 

Никоҳ тўйининг барча суратларини бизнинг фотоҳисоботда томоша қилинг. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг