ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
People

Шаҳзода Муҳаммедова билан дилдан суҳбат

1899
1

ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВА:

«ТУРМУШ ҚУРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ, ЛЕКИН ШОШИЛАЁТГАНИМ ЙЎҚ»

alt

- Шаҳзода Муҳаммедова ҳеч тиним билмайдиган, кечаси билан ҳам ижод қиладиган инсон. Қандай ижодий янгиликлар бор?
- Ижодий янгиликлар жуда ҳам кўп. Сўнгги модалар намойиши Туркияда бўлиб ўтди. Энди Германияда ҳам ўз либослар тўпламимни намойиш қилиш ниятидаман. У ерга янги коллекция билан бориш ниятим бор. Бу дизайнерлик соҳамга доир янгилик. Кино соҳасига келсак, тез кунларда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган «Асал ойи» фильмининг премьераси бўлиши кутилмоқда. Қолаверса бошловчилик соҳамда ҳам янгиликлар йўқ эмас. MY5 телеканали билан ҳамкорликда муаллифлик кўрсатувимни ташкиллаштирдик. «Fashion time» деб номланган кўрсатув бўлиб, унда таниқли санъаткорларимизга либос тикиш баробарида, телетомошабинлар ательемизнинг иш жараёнига ҳам гувоҳ бўлиш имконига эга бўладилар.

- Консервоторияда ўқиш орзуси нима бўлди?
- Қўшиқ куйлаш ниятидан ҳозирча қайтдим десам ҳам бўлади. Маълум, қўшиқ ёзиш катта маблағни талаб этади. Айни дамда ортиқча маблағга эга эмасман, ҳомийлар билан ишлашга эса хоҳишим йўқ. Консерваторияга кириш орзусидан ҳам ҳозирча воз кечдим. 

- Ўзингизни яна қайси соҳада синаб кўргингиз келади?
-  Ҳайкалтарошликка жуда қизиқаман. Ўзи умуман олганда қўл меҳнатини жуда ҳам яхши кўраман. Торт пиширишга, тўғрироғи уни мастика билан безатишга иштиёқим бор. Ўзи умуман олганда қўл меҳнатини жуда ҳам яхши кўраман. Чехияга борганимда жуда кўп ипли қўғирчоқларга гувоҳ бўлдим. Менда ҳам миллий либосларимизни кийган ипли қўғирчоқлар ясаш истаги туғилди.

alt

- Турмуш қуриш вақти келмадими? Балки машҳурлигингиз оила қуришингизга ҳалақит бераётгандир?
- Турмуш қуриш вақти келди. Совчилар жуда кўп. Авваллари ҳечам учрашувларга чиқмас эдим, ҳозир энди секин-секин чиқишни бошладим. Лекин шошилмаяпман. Ўйлаб, гаплашиб кўриб, бир-бирини танигандан сўнг қарор бериш керак деб ҳисоблайман. 

- Турмуш ўртоғингиз тўйдан сўнг уйда ўтирасан деса нима қиласиз?
- Айнан шу нарсани олдини олиш мақсадида бўлажак турмуш ўртоғим билан олдиндан бу ҳақда гаплашиб оламан. Агар шунда ҳам тўйдан сўнг ишлашимга қаршилк билдирса, унда ҳеч бўлмаганда дизайнерлик ва бошловчилик соҳасидаги фаолиятимни давом эттиришга кўндираман.

- Келинлик либосингизни ҳам ўзингиз тикасизми ёки чет эл дизайнерлари маҳсулотига ишонасизми?
- Келинлик либосимни ҳеч кимга ишонмайман. Ўзим тикаман. Қандай бўлиши ҳақида ҳам ўйлаб қўйганман. 

alt

- Кўп шоу-бизнес вакиллари иккиюзламачилик кўплигидан нолишади. Сизнинг фикрингиз?
- Бу ҳақиқат. Мен ҳам бу нарсадан нолиб тураман. Лекин самимий инсонлар ҳам йўқ эмас. Масалан, дугонам Муқаддас Саъдуллаева, Дилноза Кубаевани жуда ҳам яхши кўраман. Актёрлардан Адиз Ражабов, Улуғбек Қодировларни жуда ҳурмат қиламан.

- Қайси жанрдаги фильмда роль ижро этиш сиз учун осонроқ? Комедиями ёки драма?
- Ҳар иккала жанрда ҳам роль ижро этавераман Лекин йиғлайдиган саҳналар мен учун сал қийинчилик туғдиради. Режиссёрдан бироз вақт сўрайман. Ўзимни руҳан тайёрлайман.

- «Асал ойи» фильмини суратга олиш жараёнида партнёрингиз билан келишмовчиликлар бўлганми?
- Албатта тушунмовчиликлар бўлиб туради. Бундай вазиятда режиссёрнинг роли жуда муҳим. Режиссёр ўрта йўлни топиб, икки актёрни яраштириб қўйишга ҳаракат қилади.

alt

- Илк маротаба қўлингизга игна олган вақтнгизни эслай оласизми?
- Беш-олти ёшларимда бўлса керак. Ўртоқларим билан ўйнаб, қўғирчоқларга кўйлаклар тикардим. Ҳаттоки, дугоналаримни ҳам тикишга мажбур қилардим. Катталар учун эса илк бор 14 ёшимда либос тикканман.

- Биринчи марта қайси таниқли инсон учун либос яратгансиз?
- Илк маротаба, адашмасам, хонанда Зиёда учун либос тикканман. Кейинчалик Дилфуза Раҳимова, Сайёра Қозиеваларга тикканман.

- «Мода России 2017»да иштирок этдингиз. Зайцев билан учрашдингиз. Таассуротларингиз?
-Тўғрисини айтсам, Вячеслав Зайцев фақатгина ҳакам бўлиб, ўтирадилар деб ўйлаган эдим. Улар билан яқиндан танишишим мумкинлиги ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Лекин шунча дизайнерлар ичида фақатгина менга ҳайкалчани ва дипломни шахсан ўзлари топширдилар ҳамда «Магистр» деб номланган китобларини совға қилдилар. Жуда ҳам машҳур дизайнер бўлишларига қарамай, ўта камтарин инсон эканлар.

- Пойтахтимизда ҳар йили Тошкент мода ҳафталиги бўлиб ўтади. Нега сиз ўз коллекциянгиз билан ҳеч иштирок этмагансиз?
- Чунки ҳозиргача бундай таклиф тушмаган. Агар таклиф қилишса, албатта иштирок этаман.

alt

- Яратган либсоларингизда жуда ҳам кўп мато ишлатасиз. Сабаби?
- Тўғри, оқшом либосларига жуда кўп мато ишлатаман. Оддий кундалик либослардан фарқ қилишини, ҳашаматли кўринишини хоҳлаганим бунга сабаб бўлса керак.

-  Янги йилда қизларимиз учун дизайнер сифатида маслаҳатларингиз, ахир ҳозир турли хил базмлар бошланади.
- Бу йил қизларга тилла ва кумуш рангдаги либосларни тавсия қилган бўлардим. Яна майин патлар ҳам урфга кирган. Қора либос кийган тақдирларида, шу рангдаги аксессуарлардан фойдаланишни маслаҳат бераман. 

alt

«Янги йил байрамида мўжиза кутаман. Янги йил — орзулар ушаладиган байрам, десам ҳам бўлади»

alt

- Сиз севган ўзбек фильми?
- «Келгинди келин», «Келгинди куёв», «Супер келинчак», «Ичкуёв» фильмларини доим мароқ билан томоша қиламан.

- Қайси режиссёр билан ишлаш кўпроқ маъқул сизга?
- Жаҳонгир Аҳмедов билан. Ҳам устозим, ҳам жуда яхши инсон.

- Армонингиз борми?
- Отамни эрта йўқотганим менинг армоним.

alt

- Кино ёки мусиқа...
- Мусиқа. Кўп мусиқа тинглайман. Кино камроқ кўраман.

- Кўп ишлайсиз, аммо доим яхши кўринишдасиз. Гўзаллигингиз сири?
- Тўғрисини айтсам ҳеч қандай парвариш қилмайман. Лекин парвариш қилиш керак деб ҳисоблайман.

- Раъно Шодиева, Райхон Уласенова, Дилноза Кубаева?
- Дилноза Кубаева энг яхши кўрган актрисам. Инсон сифатида ҳам, актриса сифатида ҳам жуда ҳурмат қиламан. Жуда ҳам самимий аёл.

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-12-2017

ИЗОҲЛАР 1

Shoxrux 12 декабр #
Zo`r
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг