alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Шаҳзода Муҳаммедованинг фотиҳа тўйи бўлди

Шаҳзоданинг инстаграмдаги шахсий саҳифасида фотиҳа тўйидан дарак берувчи расмлар пайдо бўлиши билан унинг мухлислари табриклар ва саволлар билан кўмиб ташлади.

У ҳақиқатдан ҳам турмушга чиқмоқдами деган савол барчани қизиқтиради. Ҳа, Шаҳзода Муҳаммедова турмушга чиқмоқда. Бўлажак турмуш ўртоғи Мурод, Шаҳзодани Москвада бўлиб ўтган «Мода России» фестивали чоғида кўриб, ёқтириб қолган. Тошкентга қайтгач, у йигитдан тинмай совчилар кела бошлаган. Ўзи Москвада бўлса ҳам, бўлажак ёри учун ҳар куни курьер орқали совға-саломлар, гуллар жўнатишни канда қилмаган.

alt

«Аввалига эътибор бермаган эдим. Лекин минглаб совчи қўйганлар орасида айнан улар ўзларининг муҳаббатларига ва бахтли қила олишларига ишонтира олдилар. Мен шундай ўқимишли ва романтик инсонни кутган эдим», - дейди Шаҳзоданинг ўзи.

alt

Шаҳзоданинг сўзларига кўра, бўлажак куёв Москвада таълим олиб, ҳозирда ўша ерда фаолият олиб боради. Асли 3та касб эгаси бўлиб, шулардан биттаси архитекторлик, яъни қурилиш бизнеси билан шуғулланади.

Бу қувончли ҳодиса билан Шаҳзодани табриклаб, унга туганмас бахт тилаб қоламиз!

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-02-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг