alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Таниқлилар ва уларнинг янада таниқли фарзандлари

Таниқли актёр ва режиссёр Баҳодир Йўлдошев ва унинг янада таниқлироқ фарзанди Бобур Йўлдошев. Бобур Йўлдошев фильмлардаги маҳоратли ижроси билан томошабин меҳрини қозонган. 

altalt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Муҳаммаджон Узоқов ва Шоҳида Узоқоваларнинг ўғли актёр, режиссёр, хонанда Алишер Узоқов. Сўнгги вақтларда Алишер Узоқов актёрлик фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб, режиссёрлик билан шуғулланмоқда.

alt

Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев ва унинг фарзандлари Шохжаҳон ва Зоҳиршох Жўраевлар. Ҳар икки хонанда ҳам ўзининг ижоди билан мухлисларни шод этиб келмоқда.

altalt

Ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонова ва унинг бетакрор қизи Нилуфар Усмонова. Нилуфар Усмонова ўз овози билан онасини жуда эслатиб туради. Бир эшитишда қўшиқни Юлдуз Усмонова ижро этди деб ўйлаб қолишингиз турган гап. Нилуфар ўз услуби ва мухлисларига эга. 

altalt

Сўз устаси Мирзабек Холмедов ҳамда давомчилари Ойбек ва Улуғбек Холмедовлар. Иккала фарзанд ҳам оталари касби, қизиқчилик санъатини танлашга қарор қилишган. Ҳозирда Ойбек ҳамда Улуғбек «Мирзо» театри актёрлари сифатида фаолият юритишади.

altaltalt

Кино оламидаги бетакрор жуфтлик Саида Раметова ва Жумадилла Раметов ҳамда кенжатой ўғиллари Азиз Раметов. Актёр ўзининг илк режиссёрлик ишини томошабинга тақдим этишга ҳам улгурди.

altalt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов ва унинг тўнғич фарзанди Санжар Ҳолиқов. Санжар ҳам отаси каби хонанда бўлиб, ҳозирда «Ҳамон» «О, Мария», «Эркатойим» каби бир неча қўшиқларни оммага тақдим этишга улгурди.

alt

Санъаткорлар оиласи Гулчеҳра ва Лутфулла Саъдуллаевлар. Бу оиланинг кенжа фарзанди Муқаддас Саъдуллаева. Муқаддас бир қатор клип ва фильмлардаги роллари орқали ўз мухлисларига эга бўлиб келмоқда. 

alt

Ота-ўғил Равшан ва Фаррух Комиловлар. Ота касбини давом этдирган Фаррух Комилов ижоддан тўхтамай отаси билан баравар янги тароналар яратиб келмоқда. Қолаверса яқинда хонанда ўғил фарзандли бўлди.

altalt

Она-қиз Раъно Ярашева ва Мадина Мумтоз. Мадина онасидан қолишмаган ҳолда фильмдаги роллари ва қўшиқлари билан ўз мухлисларини орттиришга улгурган.

altalt

Ўзбек кино оламига кўп меҳнати синган, кўплаб роллар ижро этган Теша Мўминов ва ўғли истеъдодли актёр Толиб Мўминов.

altalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-08-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг