ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
People

Улуғбек Қодиров триллер суратга олади!

1376
0

-«Барон-2» фильмида суратга тушасизми?

-Бу савол бир ўзимга боғлиқ бўлмаган жараён ҳақида бўлибди. Буни фильм сценарийси ва режиссёри ҳал қилади. Ҳозирча бу ҳақда бирор аниқ фикр билдира олмайман, суратга тушишим ҳам, тушмаслигим ҳам мумкин.

 

-Барча футбол мухлисларига қизиқ савол: «Реал Мадрид» жамоасига мухлислик қиласизми ёки «Барселона»гами?

-«Реал Мадрид» жамоасига.

 

-Актёр Фарруҳ Соипов билан орангизда «оламушук» ўтган дейишади, шу ростими?

-Фарруҳ Соипов билан муносабатимиз дўстона.

 

-Режиссёр сифатида фаолият бошлашингиз ҳақида анчадан буён гап-сўзлар юради, бу борада аниқ тўхтамга келдингизми?

-Қачонлигини аниқ айта олмасам ҳам, триллер ва экшн жанрида фильм суратга олишни  режалаштирганман.

alt

Актёр Улуғбек Қодиров иштирок этган сўнгги лойиҳалардан бу – «Тошкент» телеканали орқали намойиш этилган «Саодат» миллий сериали бўлди. Мазкур сериалнинг 1-фасли тамом бўлган ва ҳозирда 2-фасл устида иш олиб борилмоқда. Актёрнинг айтишича, сериал ҳақида томошабин томонидан яхши фикрлар билдирилган. Улуғбек сериалнинг давоми янада қизиқарли воқеаларга бой бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг