ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
People

Юлдуз Ражабова билан суҳбат

3043
0

- «Ойқиз эртаги» кастинг жараёнлари ҳақида гапириб берсангиз, айнан шулар ҳақида батафсилроқ айтиб беринг.
- «Ойқиз эртаги» номли фильм олиняпти, деб кастингга чақиришди, кастингга келганимда эса иккита партнёр Йигитали Мамажонов, ҳамда Даврон исмли актёр  билан пробани топширдим. Мазкур фильмнинг кастингги умуман ноодатий бўлди. Яъни, барча фильмларнинг кастинг жараёнларида ўша фильмдан парча ижро қилиб беришимиз керак бўларди. «Ойқиз эртаги»да эса қиличбозлик билан боғлиқ саҳнасини ижро қилишимизга тўғри келди. Бунақа кастинг ҳаётимда биринчи марта айнан шу фильмда бўлди.

alt


- Акбар Бектурдиевнинг маълумотига қараганда, сиз фильмда каскадёрга эҳтиёж сезмаган экансиз тўғрими шу?
- Тўғри, барчасини ўзим бажардим. Шунақа саҳналарга ўзимнинг ҳам иштиёқим баланд эди. Ҳозирги кунда «Ойқиз эртаги» сценарийси актёрга озуқа берадиган, актёрнинг очилиши учун, ўсиши учун ёрдам берадиган жуда катта жиҳатларга эга фильмдир. Фильм съёмкасидан олдин бир ой тайёргарлик жараёнида мароқ билан қиличбозлик, жанг саҳналарига тайёргарлик кўрдик. Энг муҳими, бу жараёнда ўзимиз ҳам маза қилиб ишладик. Фильмда ёвуз аскарни югуриб келиб, оёғим билан тепиб, сувга улоқтириб юборишим керак бўлган мураккаб саҳна бор эди. Айнан ўша саҳнадан жуда қўрқиб турган эдим, негаки, у сув шўр эди. Агар бир уринишда эплай олмасам, ўша одамнинг кийимининг қуришини кутадиган бўлсак,  анча вақт ютқазар эдик. Фақатгина битта дубль қила олишимиз мумкин эди холос. Айнан ўша вазиятда Йигитали менга қараб, «кучингни йиғ, сен эплай оласан», дея далда берди. Ўша саҳнани битта дублда бажаришга ҳаракат қилдим.

alt


- Мазкур фильм ўзбек киноматографиясидаги энг қиммат фильм дейилмоқда. Фильм муваффақиятини премьерадан олдин қандай баҳолайсиз?
- Юртимиз бўйлаб жуда кўп вилоятларда тадбирларда, мухлислар билан учрашувлар ўтказмоқдамиз. Қайсики тадбирга бормайлик, нима учун тарихий фильмда суратга тушмайсизлар, нега тарихий фильм ишламайсизлар, деган саволлар гирдобида қолиб кетяпмиз. Бу фильм тарихий эмас, балки тарихий муҳитга эга тарихий эртак-фильмдир. Бу – ушбу йўлдаги кўп йиллардан бери кутилаётган, аммо суратга олишга кўпларнинг журъати етмаган бир тажриба бўлса керак, деб ўйлайман. Камчиликсиз иш бўлмас дейдилар, одам камчилик билан ўсади дейишади-ку.  Бизнинг ҳам ўзимиз билиб-билмай қилган камчиликларимиз бўлса керак. Барчаси премьера куни аниқ бўлади.

alt


- Премьераларингизни қандай кутиб оласиз?
- Ҳар бир ижодкор ўзининг ижод маҳсулини интиқлик билан кутади. Мен премьераларимда томошабинни кутиб олишини, уларнинг  фильмимга бўлган муносабатини кўргим келади. Минг профессионал актёр бўлган билан барибир, қаердадир ҳато қилиб қўйишингиз мумкин. Айни мана шу хато ва камчиликларни кўриш учун қаерда ҳато қилганимни, кейинги сафар ушбу хатолар такрорламасликка ҳаракат қиламан. Аммо ич-ичимдан халқ фильмимизни яхши қабул қилсин, деб ўтираман. Чунки, ҳар бир ўйнаган ролимиз, фильмимиз бу бизнинг юзимиз. Ҳозир ҳам тўртта премьерани интизорлик билан кутяпман, булар – Акбар Бектурдиевнинг «Ойқиз эртаги», «Вирус» деб номланган фильмлари, Баҳром Ёқубовнинг «Бойвачча куёв» фильми, Айюб Шаҳобиддиновнинг «Артис» деб номланган сериали премьераларидир.

alt


- Қайси премьераларингизда ўйнаган ролингиздан кўнглингиз тўлмасдан, ўзингиздан уялган ҳолатлар ҳам бўлган?
- Деярли ҳаммасида шундай бўлади. Бу ерини бошқачароқ ўйнасам бўлар экан, шошибман, нега бунақа чиқибди, деган афсуслар билан ҳам фильмни кўриб ўтирган вақтларим ҳам бўлган. Фақатгина Нозим Тўлахўжаевнинг «Зарб» деб номланган фильмидаги ролимдан 80% кўнглим тўлган.


- «Сотқин»дан-чи?
- «Сотқин» мен учун умуман бошқача фильм. «Сотқин» фильми мен учун жуда катта аҳамиятга эга, айни кунлардаги тадбирларда ҳам айнан ушбу фильм ҳақида гапириб юрибмиз. Мазкур фильм билан кимнидир огоҳликка даъват қилишимиз, кимнидир қутқариб қолган бўлишимиз мумкин. Бундай фильмларда роль бажариш ҳар бир актёрнинг фуқаролик бурчи бўлса керак, деб ўйлайман. «Сотқин»дан кўнглим тўлган.


- Давлат буюртмаси асосида суратга олинган фильмларнинг гонорарига аҳамият бермайман, деб айтиб ўтган экансиз. Хусусий киностудиялар томонидан суратга олинган фильмлардачи?
-Агар сценарий яхши бўлса, ўша фильмнинг ижодий жамоаси ва муваффақиятига кўзим етса, фильмдаги гонорар миқдорига қараб ўтирмайман.

alt


- Сўнгги савол: «Ойқиз эртаги» мега блокбастерида муҳаббатингиз, яъни Жонбозингизни қидириб топгансиз. Ҳаётда-чи, ҳаётда Жонбозингизни топдингизми?
- «Ойқиз эртаги»да Жонбозимни топганим рост, ҳаётда эса бу сир бўлиб қолаверсин. 

 

Томошабин қизиқишига сабаб бўлган ва кутилаётган «Ойқиз эртаги» фильми премьера кунлари ва ниҳоят маълум бўлди. Азизлар мазкур фильм пойтахтимиз кинотеатрларида 20 майдан бошлаб намойиш этилади. 

alt

17 май куни ёпиқ премьера бўлиб ўтади, 19 май куни эса кенг жамоатчилик иштирокидаги премьера ҳам ўтказилади. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг