alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Жамила Ғофурованинг ижоди ва ҳаётига оид беш маълумот

Жамила Ғофурова ўзини турли жанрларда синаб кўришдан қўрқмайдиган ва барча саволларга очиқ-ойдин жавоб берадиган актриса ҳисобланади. Актрисанинг ижоди ҳамда ҳаётига оид беш маълумотни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

alt

  • Мутахассислиги бўйича Тошкент Давлат шарқшунослик институтини тугатган актриса кўпчилик ўйлагандек ижодни кино актрисаликдан эмас, қўшиқ куйлашдан бошлаган. «Жамила Ғофурова клипини телеканалларда айлантириш учун, Captiva’сини сотиб юборганмиш» деган гап-сўзлар асоссиз бўлиб, шу вақтгача бирорта қўшиғини реклама қилмаганлигини ва бирор сўм сарфламаганини айтиб ўтган. Қўшиқчилик фаолиятини ҳали ҳам давом эттираётган хонанда-актриса, Даврон Эргашев билан биргаликда куйлаган «Бидир-бидир» таронаси ижодининг сўнгги намуналаридан ҳисобланади.

 

  • Актриса фильмографиясида барча жанрдаги фильмларни кўришингиз мумкин. Ўзи роль ижро қилган қирқдан ортиқ фильмларнинг деярли барчасида бош ролларни ижро қилган.

 

  • Ўзини режиссёр ва продюсер сифатида ҳам тасаввур қила олади. Кун келиб режиссёрликка қўл уриши, фильмлар суратга олиши ҳам мумкин. Ўзи суратга олган фильмда ҳеч қачон роль ижро қилмоқчи эмас.

 

  • Актриса агар арзийдиган, тарихда қоладиган роль бўлса ҳеч иккиланмасдан сочини олиб ташлаб, кал бўлишга ҳам тайёрлигини маълум қилган.

 

  • Айни пайтда актриса Аҳад Қаюмнинг «Муҳаббат ва нафрат» фильмида ҳамда Шавкат Комилов продюсерлигида суратга олинаётган «Синий кит» ўйинига бағишланган «Қотиллар ўйини» фильмида суратга тушмоқда. Бундан ташқари актриса режиссёр Музаффар Эркинов томонидан суратга олинаётган «Саодат» сериалининг навбатдаги фаслида ҳам бош роллардан бирини ижро қилмоқда.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-07-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг