ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Дефиле

Болливуд юлдузлари Канн кинофестивалида

560
0

Бу йилги Канн кинофестивалининг энг муҳим тадбирларидан бири бош роллардан бирини машҳур Моника Беллуччи ижро этган Клод Лелушнинг «Умримнинг энг яхши йиллари» номли янги фильми премьераси бўлди десак муболаға бўлмайди. Премьерага биринчилардан бўлиб Приянка Чопра ва Ник Жонас жуфтлиги ташриф буюрди. Ник ва Приянка ҳудди никоҳ оқшомига йўл олгандек оппоқ либосларда ташриф буюрдилар. Приянканинг оқ либоси дизайнер Gеоrges Ноbеikа томонидан яратилган бўлиб. бўйнида Сhораrd кольеси ярқирарди.

altalt

Бу йил учинчи маротаба кинофестивалга ташриф буюрган Дипика Падуконе қизил йўлак учун улкан қора бантли оқ либос танлаган бўлиб, мазкур либосни норвегиялик дизайнер Петер Дундас яратган. Актрисанинг пардози L’Oréal Paris визажистлари томонидан бажарилган.

altalt

Дунё гўзали Айшвария Рай бу йил ҳам кинофестивалга муҳташам образда ташриф буюрди. Олтин балиқ образини эслатувчи либосни кийган актриса пардозни имкон қадар табиий бўлишига ва либосидан эътиборни тортмаслигига аҳамият берган. Машҳур актрисанинг ушбу либоси Jean-Louis Sabaji couture модалар уйига тегишли.

altalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-05-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг