Дизайнер Дилноз Эркиновадан янги коллекция
Premium Line савдо уйида бўлиб ўтган Арт-презентацияда дизайнернинг яқинлари ва машҳурлар тўпланишди.
Эркин ва дўстона руҳда ўтган мода оқшомида меҳмонлар нафақат янги тўпламни кўриш, балки махсус фотозонада моделлар ва дизайер билан суратга тушиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.
Дизайнернинг мазкур коллекциясида асосан очиқ рангдаги матолардан фойдаланган бўлиб, кулранг, оқ, ҳаворанг ва пушти рангдаги либосларни кўриш мумкин эди. Эътиборга лойиқ томонидан яна бири нафис газ мато билан қалин духоба матоларни уйғунлаштириб яратилган образлар эди. Майда қавилган духоба бомберлар учун ипак ва газ матоларидан тикилган юбка-кофта ва кўйлаклар биргаликда жуда бетакрор кўриниш касб этган.
Меҳмонлар учун «Грильяж» ресторани томонидан фуршет ташкиллаштирилган бўлса, мусиқий кайфият DJ Ochil томонидан тақдим этилди.
ИЗОҲЛАР 0