ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Дефиле

LALI мода уйи намойиши TFW'ни очиб берди

502
0

Дизайнер Лали Фазилова Шарқнинг қадимий анъаналари ва эстетикаси глобаллашув ва саноатлаштиришнинг динамик жараёнлари билан уйғунлашувини Lali Fashion Couture 2020 тўпламида намойиш этди. Подиум марказида гуллаб турган ўрик дарахти остида қурилган сўрида бир неча авлоддан иборат оила анъанавий либосларда намоён бўлди. Шу ўринда сўри атрофида урбанизация жараёни тасвирланиб, уни паркурчилар ҳозирги замонни ифодаловчи махсус ўрнатилган баланд конструкцияларга чиқиб, яққол кўрсатиб бердилар.

alt

Янги баҳор-ёз коллекциясидан ташқари, Тошкент мода ҳафталиги подиумида Москвадаги ВДНХ фаввораси фонида «Халқлар дўстлиги» деб номланган улкан шоу учун яратилган тўплам ҳам намойиш этилди.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Лали Фазилова, ЛАЛИ модалар уйи асосчиси:
«Севимли Тошкентимизнинг бош подиумида қадрдон пойтахтликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари учун Юқори мода тўпламини намойиш имкониятидан мамнунмиз. Умид қиламизки, сизлар учун тайёрлаган мазкур эстетика ва саҳна асаримиз қалбингиздан жой олди.  MADE IN UZBEKISTAN маҳсулотига бўлган умид ва ишончингиз учун миннатдормиз!»

LALI мода уйи узоқ вақтдан бери Ўзбекистон мода индустриясини Туркия, Япония, Россия, Франция, Монако ва бошқа мамлакатлардаги кенг жамоатчиликка тақдим этиб келмоқда.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Тадбирнинг Welcome ҳудудида янги LALI HOME MADE IN UZBEKISTAN янги йил тўплами тақдим этилди. Тўпламдан маҳаллий фабрикалар ва тўқимачилик компаниялари билан ҳамкорликда 100% Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик ва кийим-кечак буюмлари ўрин олган.

alt

Тошкент мода ҳафталиги 25 ноябрга қадар давом этади. Лойиҳа OSIYO RAMZI Ўзбекистон Республикаси дизайнерлар уюшмаси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида ташкил этилди. Мода ҳафталигининг тўлиқ дастурини бу ерда кўришингиз мумкин.

altaltaltaltaltaltaltaltaltalt

LALI –  2007 йилда тошкентлик дизайнер Лали Фазилова томонидан ташкил этилган ўзбек мода бренди. LALI учта линияда тўпламлар ишлаб чиқаради. LALIнинг асосий линияси анъанавий ноёб мато технологиясидан фойдаланган ҳолда мода синтези ва шарқона анъаналарнинг янги шаклларини излаш учун кўпроқ кутюрелар ва бадиий ёндашувга қаратилган. 2013 йил март ойида LALI Ўзбекистонда биринчи дизайнер pret-a-porter линиясига айланган pret-a-porter LALI MOOD тайёр кийим линиясини ишга туширди. 2018 йил 8 декабрь куни Ўзбекистон фабрикалари ва чакана савдо компаниялари билан ҳамкорликда уй учун кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган LALI HOME шўъба корхонаси  тақдимоти бўлиб ўтди.  

 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-11-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг