ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Дефиле

Дефиле: Покиза Усмоновадан янги тўплам

980
0

Тақдимот маросими Ikat телелойҳаси доирасида ZO'R TV студиясида бўлиб ўтди. Кеча бошида дизайнер Покиза Усмонова катта экран орқали Икат лойиҳасидаги иштироки, ғалабаси ва лойиҳадан кейинги ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Либослар намойишини таниқли рэппер Шоҳруҳ «Этот бит» таронаси билан бошлаб берди.

alt
 

alt Покиза Усмонова, дизайнер: 

«Бугунги либослар тўпламим икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда casual услубидаги костюмларни тақдим этган бўлсак, иккинчи қисмда оқшом либосларни намойиш этдик. Оқшом либослари тақдимотида аҳамият берган бўлсангиз, баъзи моделлар спорт оёқ кийимларида чиқдилар.

Мен ҳозирги кунда моданинг чегарасизлиги ва маълум бир қолипга эга эмаслигини кўрсатишни хоҳладим».


Сўнг Покиза Усмонованинг 15та либосдан иборат янги коллекцияси тақдимоти бошланди. Либослар тўплами икки қисмдан иборат бўлиб, биринчисида дизайнер casual услубидаги лукларни намойиш этди.

Миллий матолардан тикилган чопонларга қўл меҳнати орқали мунчоқлар билан безак берилган. Шунингдек, дизайнер бу либослар тўпламида гипюр ва фатин матосидан ҳам фаол фойдаланган. Покиза Усмонова ҳар бир либосга уйғун аксессуарлар ҳам яратган ва улар образни якунлашда алоҳида аҳамият касб этган.
Биринчи қисм ўз ниҳоясига етгач, саҳнага таниқли хонандалардан яна бири, Зиёда кўтарилди. У ўзининг «Жононим мани» таронаси билан меҳмонларга яхши кайфият улашди.

alt

Иккинчи қисмда дизайнер оқшом либосларини тақдим этди. Либосларда асосан гипюр матосидан фойдаланилган бўлиб, уларга фатин маотси ва мунчоқлар билан безак берилган. Эътиборли томони, дизайнер либослар учун нафақат бежирим туфлилар, балки спорт услубидаги оёқ кийимларни ҳам уйғунлаштира олган.

Райҳон Уласенова, телебошловчи:

«Покиза Усмонни бугунги намойиши билан табриклайман. Жуда ҳам чиройли намойиш бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Покиза сингари кўплаб дизайнерларга имконият берган Ikat лойиҳасига ҳам ташаккур изҳор этамиз. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, намойиш этилган либослар орасида менинг дидимга ёқадиган чиройли либосларни кўрдим ва вақт ўтиб уларга мурожаат этамиз деган умиддаман».

alt

Дилноз Эркинова, дизайнер:

«Бугунги намойиш менга жуда ёқди. Либосларни Покиза Усмон услубидаги либослар дейиш мумкин. Оқшом либосларини спорт оёқ кийимлари билан уйғунлаштиргани алоҳида эътиборга лойиқ. Унинг ижодига омад тилаб қоламан».

alt

Ikat телелойиҳаси – Zo’rTV телеканали томонидан ташкил этилган лойиҳа бўлиб, унда ёш дизайнерлар бош соврин  – 10 млн. сўмлик сертификатLook Book ва янги либослар тўплами намойиши учун кураш олиб борган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-09-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг