alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

KOMO ва Mimi брендларидан тўплам намойиши

Дизайнерларнинг ҳамкорликдаги биринчи лойиҳаси бўлиб, улар илк марта оналар ва болалар учн бундай образлар яратишган.  Кундалик либослар пиджакли костюмлар, кўйлаклар ва бомберлардан ташкил топган. Либослар принти ва бичими KOMO dsgn’нинг муаллифлик иши. Оқшом либослари классика ва минимализм ғояси асосида яратилган бўлиб, пастель ва ёрқин ранглардаги сидирға шойи матолар бежирим гипюр ва тўр билан уйғунлаштирилган.

 

alt

Севара Асомова, KOMO dsgn дизайнери:

«Биз ўз тўпламимизни табиатдан илҳомланиб яратдик, шу сабабли табиий тусдаги ранглар ва матолардан фойдаландик. Брендимиз енгиллик ва ҳамёнбопликка қаратилган. Биз таёр либослар таклиф қилиш билан бир қаторда буюртмалар ҳам қабул қиламиз. Ҳар бир аёл бизнинг либослар линиямиздан ўзига мосини топа олади. Биз ўз либосларимизда башанглик ва нафисликни уйғунлаштиришга ҳаракат қилганмиз». 

Тадбир давомида меҳмонлар ўртасида ким ошди савдоси ўтказилиб, унда брендлардан учта либос харид қилиш имкони яратилди. Шунингдек #fashionally хештеги билан фотосуратлар танлови ўтказилиб, ғолибга либос ҳадя қилинди.

alt

 Рушана Рустамова, танлов ғолиби

«Севара ва Моҳинур – ажойиб дизайнерлар! Намойиш бизга жуда ҳам ёқди ва ўзимиз ҳамда фарзандларимиз учун либослар танлашга илҳомлантирди. KOMO dsgn  билан анчадан бери танишмиз ва уларнинг ишларини завқ билан кузатамиз. Уларнинг ҳар бир тўплами бетакрор ва бежирим. Биз уларнинг жамоасига омад тилаб қоламиз!»

Кеча меҳмонлари:

altaltalt

KOMO dsgn ўз фаолиятини 2010 йилда бошлаган. Уч опа-сингил - Севара, Камола ва Маҳбуба Асомовалар бренд муаллифи ва дизайнерларидир. Бугунги кунга қадар улар ўнлаб мода намойшларида иштирок этишган. Mimi бренди шу йил ташкил топган бўлиб, 12 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Улар учун бу намойиш дебют бўлди.

 

Тўпламни Пойтахт СМда харид қилиш мумкин.
Мўлжал: Зарафшон
Телефон: +99894 6678620

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг