alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

Lookbook. Дилдора Қосимованинг янги либослар тўплами

Winter holidays 2017 тўплами, ҳар доимгидек энг асосий нарсалар – урф одатларимиз, энг яқинларимиз учун қишки байрамга совғалар, ҳар кун учун иссиққина бежирим айёрликлар, тўқилган бош кийимлар кайфияти ҳамда бахмал ва тўрни бирлаштирган мукаммал қишки оқшомлар ҳақида.

alt

«Янги йил арафаси бутунлай илҳомга бурканган. Булар Мандарин ифори, дўстона байрам табриклари, ва албатта энг асосий байрам ҳаяжони. Менинг илҳомим ҳудди шу каби байрамона тўпламдан».​

alt

Кашемир ва жундан пальтолар – мазкур мавсум must haveларидан бўлиб, дизайнер томонидан классик услубда ҳамда янгича кўп қаватли кўринишда тортиқ қилинган.

alt
alt

Юмшоқ трикотаждан муаллифлик принтлари ва кашталар билан безатилган иссиққина T-shirtлар  -  қиш кунлари совға учун айни муддао.

alt

Мукаммал ўтирган шимли костюмлар  - нодир топилма, лекин қишки гардероб учун жуда ҳам зарур нарса.

alt

Бахмалнинг қуюқ яшил рангини мукаммал тарзда намойиш эта олган пижама ва узун оқшом либослари Дилдора Қосимованинг мазкур тўплами «қироличалари».

alt
alt
alt

Пистонлар билан безатилган нафис гипюрдан тикилган кўйлаклар янги look bookда шимли силует билан уйғунликда  - муаллифдан байрамона, илиқ топилма.

alt
alt
alt

Қўлда тўқилган бош кийимлари бутун тўпламда ўз ўрнини топган.

alt 

«Коллекция, ҳар доимгидек мухлисларим, дугоналарим, танишларим, оддий ҳамроҳларим... хуллас нимаси биландир ўзига тортган барча учун мўлжалланган».

alt

2017 йил кириб келишига саноқли кунлар қолганда Дилдора Рождество байрами учун Like Kasimova бренди остида тўплам тақдим этди. Тўпламда нафис либослар, арча ўйинчоқлари, гулли арчалар, долчин ифори, шунингдек болалар учун янги йил либослар тўплами Candy Cotton намойиш этилди.

Мyday pop-up store Янги йил ярмаркасида дизайнернинг бурчагида муаллифлик принтлари урилган свитшотлар, иссиққина бош кийимлар, топлар, аксессуарлар ва кўйлаклар харид қилиш мумкин эди.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг