
Нариман Григоряндан либослар тўплами намойиши
Баҳор ва ёз ойларига мўлжалланган тўплам ўз ичига 30та кечки либосларни олган ва булар ичида 4таси тўй либослари.
Бу тўплам аввалгиларидан жўда кўп тарзда мато сарф этилгани билан ажралиб туради, яъни ҳар бир либос учун 70- 80 метр мато ишлатилган.
Бу тўплам баҳор ёз мавсумига мўлжалланганлиги сабабли асосан енгил матолардан фойдаланилган. Либосларни томоша қилаётганингизда шифон, ипак, фатин, тюль, газ, гипюр матоларни кўришингиз мумкин бўлади.
Нариман Григорян, дизайнер:
«Биз октябрь ойида мазкур тўпламни Миланда тақдим этамиз. Аммо мен аввал бу тўпламни ўз юртимда Тошкентда намойиш этишга қарор қилдим. Тўпламга ҳозирча ном берганим йўқ, балки тақдимот давомида ташриф буюрган меҳмонларимиз уни кўриб, менга қандай номлаш борасида маслаҳат ва ғоялар беришар».
Нариман Григорян яратган либосларни томоша қилгани барча гўзаллик ихлосмандлари ва Нариманнинг дўстлари, мухлислари ташриф буюришди.
Намойишдан сўнг саҳна ўртасига кечанинг сабабчиси Нариман таклиф этилди ва хамма уни олқиш ва гуллар билан кутиб олишди.
Дизайнер барча аёл ва қизларга ўз тилакларини билдирди:
«Барча аёл ва қизларга ҳамиша чирой тарк этмаслигини, ўз гўзалликларидан уялмасликларини тилаб қоламан. Аёлнинг гўзаллиги уларнинг буюклигида. Ҳеч қачон ўз кийиниш услубингизни ўзгартириб туришдан чўчиманг. Табиий гўзалликни ҳам сақлаб қолинг. Дизайнер сифатида бу муҳим эканлигини таъкидлаб ўтаман».

ИЗОҲЛАР 0