ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Дефиле

Tashkent Fashion Week: 2-кун

909
0

Ҳафталикнинг иккинчи куни «Мода саноатидаги инновацион технологиялар» Халқаро илмий-амалий анжуман билан бошланди. Унда ўзбек ҳамда хорижлик дизайнерлар ва шу соҳа мутахассислари ўзаро ҳамкорлик, соҳадаги инновацион янгиликлар ва долзарб муаммолар ҳақида фикр алмашдилар.

Ушбу куннинг илк намойиши Ҳинд модаси маликаси Риту Берининг муаллифлик намойишидан бошланди.
Риту Берининг коллекцияси ўзида муҳташамлик, нафосат, ранг-барангликни мужассам қилган бўлиб, барча либосларда яққол кўзга ташланиб турган қўл меҳнатини илғаш мумкин. Ҳинд дизайнери мазкур коллекциясида қизил ва тилларангдан кўп фойдаланган. Ҳар бир образ аксессуарлар билан якунланган. Парча, шаффоф шифон матоларидан яратилган. Бисерлар билан безак берилган. 

 alt
Риту Бери, ҳиндистонлик дизайнер

«Гўзал шаҳрингизга таклиф қилганингиз учун катта раҳмат. Мен бу шаҳарга илк бор келишим, лекин ишончим комил охиргиси эмас. Бу ерда менга ҳамма нарса жуда ёқди, энг асосийси менинг узоқ йиллик орзуим бўлган Ўзбекистонга саёҳат амалга ошди».

Кунниг иккинчи ярмида хитойлик мода соҳаси мутахассислари Wu Wenhi ва Chen Qiaoqiаo.ларнинг маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Маҳорат дарсларида иштирок этганлар кашта тикишнинг хитойча услуби билан яқиндан танишдилар.Оқшом хитойлик дизайнерларнинг мода ҳафталиги учун тайёрлаб келган либослар коллекцияси намойиши билан бошланди.  

Бу тўплам - турфа хил либослардан иборат бўлиб, ассиметрик бичимдаги оқшом либослари, миллий ва замонавийликни уйғунлаштирган кундалик либослар, мураккаб ва ҳарир матоларнинг уйғунлашуви, либосларга мос аксессуарларни намойиш этди. Тўпламдан ўрин олган баъзи либослар самодаги юлдузлар ёғдусини ўзида акс эттирди.

altaltaltalt

Кеча охирида ўзбек дизайнерларидан Николай Нам ва Елена Мильбергер ўзларининг муаллифлик намойишларини тақдим этдилар.

alt

Улар Тошкент мода ҳафталигининг доимий иштирокчиларидан бўлиб, бу сафар улар мода ихлосмандлари эътиборига 50та лукни тақдим этишди. Дизайнерлар либослар учун асосан табиий матолардан фойдаланганлар. Турли шаклдаги деталларни, ҳар хил матолар уйғунлашувини тўпламда кўриш мумкин. 

altaltalt

Икки дизайнернинг The Mix деб номланган ижодий тандемига кирган либослар 90-йилларни хотирлатади. Намойиш шу сабабли ҳам айнан афсонавий Setora гуруҳи аъзолари Камилла Хўжаева ва Лейли, DJ Ochil билан ҳамкорликда қайта куйланган Sen Borsan таронаси остида бошланди.

alt

Alice by Elena Milberger тўпламини - дизайнер Елена севимли эртагидан илҳомланган тарзда яратган бўлиб, унда матога алоҳида жило бериш техникасидан фойдаланган ҳолда яратилган ва casual услубини ёдга солади. 

Болажонлар учун тақдим этилган кичик тўплам ҳам эътиборга лойиқ бўлиб, қизалоқлар учун яратилган 6та либосни ўз ичига олган.

alt
Setora гуруҳи аъзолари Камилла Хўжаева ва Лейли:

Елена Мильбергер ва Николай Намларнинг либослар тўплами бизга ёшлигимизни ёдга солди. Биз бундан кейин ҳам улар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олдик ва тез орада бу тўпламдаги либосларни ўзимиз ҳам кийиб кўришга ошиқмоқдамиз. DJ Ochil Sen Borsan қўшиғимизга қайта янгича нафас беришни таклиф этганидан ва бу мусиқа шунчаки севимли хит қишиқ эмас, балки энди юксак моданинг қўшиғи бўлаётганидан ҳурсандмиз. 

altaltalt

Тошкент мода ҳафталигининг биринчи кунидан тўлиқ шарҳни бу ерда кўринг. 


Tashkent Fashion Week 2018 тўлиқ дастури бу ерда.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-11-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг