ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Дефиле

Tashkent Fashion Week: 5-кун

1009
0

Елена Мильбергер шу куни Батик техникасидан фойдаланиб, матоларга безак бериш бўйича маҳорат дарсини ўтказди. Ипак матога батик услубида безак бериш катта сабр ва юқори дидни талаб этади.

altalt

Tashkent Fashion Performance намойишида 20та либослар тўплами, 30та дизайнердан тақдим этилди. Улар қаторида Денис Томилин, Елена Мильбергер, Дина Сайфи, Наталья Ногай, Кондра Натали, Диора Алиева ва бошқалар. Либослар street-style, pret-a-porter, oversize услубида. Tashkent Fashion Performance иштирокчилари намойиш сўнггида дипломлар билан тақдирландилар. 

altaltaltalt

Раъно Кличева ва Парвина Ҳафизова аёллар учун мўлжалланган пальто ва кардиганларни тақдим этишди. Улар тўплам учун қора рангни афзал кўриб, қўл, енг, ёқа қисмлари декор қилинган.

Рафина Ахметшина ва Диёра Абдуллаеваларнинг тақдим этган тўплами эътиборга лойиқ бўлиб, айни қиш мавсуми учун мўлжалланган. Катта гўл услубида тўқилган кофта, кардиганлар шим ва юбкалар билан уйғунлаштирилган.

Кун сўнггида Mursak бренди асосчиси Нилуфар Абдувалиеванинг муаллифлик намойиши бўлиб ўтди. Миллий орнамент, шам чироқлар билан безатилган подиумда нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам ўз ўрнига эга дизайнер икки қисмга бўлинган «Замонавий Шарқ» ва «Шарқ сирлари» номли тўпламларини гўзаллик шайдоларига ҳавола этди.

altaltaltaltalt

Дизайнер доим миллий матоларимизга мурожаат этади. Бичимларда замонавийлик ва миллийлик уйғунлашувини кўрасиз. Бахмал, атлас, адрас, шойи матоларидан яратилган 65та либос ўрин олди.

altaltaltaltaltaltaltaltalt

Тошкент мода ҳафталигининг барча кунларидан шарҳ бу ерда.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-11-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг