alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

Тошкент мода ҳафталиги-2016 очилиш маросими

Ҳафталикни анъанавий ўзбек либослари намойиши очиб берди. Мазкур намойишда ташкилотчилар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларини акс эттирувчи ва аждодларимиздан сақланиб қолган уларга хос ранг-баранг либосларни тақдим этишди.

alt

Ҳафталик анъанавий миллий либослар намойишидан бошланиши бежиз бўлмади. Кейинги 5 кун ичида ўзбек либослари асрдан-асрга ўтиб, шу кунга келиб қандай кўринишга эга бўлганлиги намойиш этилади.

alt

Либослар намойиши миллий ўзбек рақси билан бошланди.

alt

Анъанавий либослар намойишида Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудлари тақдим этилди. Мазкур намойишда ҳар бир ҳудуднинг аёллари кийган қадимги либослари ҳавола этилди. Либослар меҳмонларга, айнан шу масканга хос мусиқа садолари остида намойиш этилди. Либосларда ўзбек халқи аёлларининг қадимда гўзалликка бўлган дидлари аксини кўриш мумкин бўлди.  

alt

Бухоро ва Самарқанд

Сурхондарё ва Қашқадарё

 

Қорақолпоғистон

Хоразм

Тошкент ва Форғана

Кеча бошловчиси шу куни Хасан Солихов бўлди.

alt

Шунингдек, Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Нодира Пирматова ҳам мазкур намойишга ўзларининг мусиқий ижролари билан янада файз киритди.

alt

Шу куни Ёшар ижод саройида тўқимачилик кўргазмаси ҳам барчага тақдим этилди. Унда бахмал, адрас, бўз адрас, шойи, беқасам ва кўпгина бошқа ўзбек миллий матолари тақдим этилди. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг