alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

Тошкент мода ҳафталиги. 4-кун

Хитойлик дизайнер Xie Jiaqi нинг олами

Тошкент мода ҳафталигида Xie Jiaqi  J.Queen & Little Queen (Қиролича ва кичик қиролича) тўпламини намойиш этди. Мазкур тўпламда 5 сетдан иборат либослар намойиш  этилган бўлиб, илк маротаба баҳорда Пекин мода ҳафталигида тақдим этилган. 

alt

Тўпламда оқшом либослари, эркаклар ва аёллар учун либослар, шунингдек жажжи қизалоқлар учун либослар тақдим этилган. 

altaltalt

Модельер тўр, шифон ва гипюр матоларидан, стеклярус ва тошлардан фойдаланган. 

alt

Узун шлейфли қизил оқшом либосига бурканган моделни йиғилганлар олқиш билан кутиб олдилар.

 alt

Дизайнер Xie Jiaqi Хитой мода саноати қўмитаси раиси ҳисобланади. J.Queen - бутун жаҳонга машҳур бренд бўлиб, Австрия Қироличаси Елизавета шарафига номланган. 

alt
 

Хитойлик дизайнер Wu Chuan Bao нинг коиноти

Дизайнер Wu Chuan Bao босиқ Casual-Chic аёллар ва эркаклар либослари тўпламини тақдим этди. 

alt

Ўз тўпламида модельер майин шифон ва зиғирни дағал ва оғир жун билан уйғунлаштирган. 

alt

Дизайнер Хитой мода оламида жуда ҳам ўзига хос ҳисобланиб, «инқилобчи» номини олган. 

alt

Шу билан бир қаторда «инқилобчи» дизайнер тўпламида классик услубдаги костюмлар ва пальтоларни кўриш мумкин. 

alt

Wu Chuan Bao жамият манфаати учун хизмат қиладиган дизайнер сифатида танилган бўлиб, кўп хайрия ишларига қўл уради. 

alt

«Мени #beyoung намойишида ёш ўзбек дизайнерларининг ишлари эътиборимни тортди. Келажакда ҳамкорлик қилишдан мамнун бўлардим».

alt
 

Икки маҳаллий чеварларимиз Люба Султан ва Дина Сайфиларнинг фазоси

«Махалла-Шик» ёки «Сарпа-Шик» номли тўплам 40та эркаклар ва аёллар «лук»ларидан ташкил топган. 

alt

Тўплам намат ва бошқа матолар микси бўлиб, уларда хон атлас ва беқасам нақшлари кўзга ташланади. 

alt

Дизайнерлар мустақил бирликда фаолият олиб борадилар, лекин баъзан ижодий жуфтликда бирлашадилар. 

alt
 

Итальян мода олами билан дизайнер Maurizio Pecoraro таништирди

alt

Дизайнер коллекцияси ўзига 15та тўлиқ  Haute Couture «лук»ини жамлаган.

alt

Тўпламда жаккард, трикотаж, вельвет каби матолардан фойдаланилган. 

alt

Итальян модельери ўзи кашф қилган йўл билан ўз қўллари ёрдамида матолар яратишни афзал кўришини тан олди.

alt

Маэстро, Милан Дизайн Институтини тамомлагач мода олами маркази – Италияда ўз либослари брендини яратди.

alt

«Менинг коллекциям аёллар учун  – жасур ва кучли, тажриба ўтказишдан қўрқмайдиган, мавсумга боғланиб қолмаган аёллар учун яратилган».

alt

Тошкент Мода ҳафталигининг тўртинчи кунидан фотосуратларни бизда томоша қилинг.

alt

 

Мода ҳафталигининг учинчи куни эса мода шайдоларини икки ўзбек дизайнерлари Дилноза Умирзақова, ҳамда Дилноз Эркиноваларнинг муаллифлик ишлари намойиши билан шод этди. 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг