Zukhra’нинг янги кечки либослар тўплами намойиши
Тўпламдан 22 та кечки базмлар учун мўлжалланган башанг либослар ўрин олган.
Тўплам 3 тоифага бўлинган бўлиб: жиддий, лекин кечки базмлар учун мўлжалланган комбинезонлар, футляр коктейль либослар ва узун кечки либослар ўрин олган.
Либосларни яратишда стеклярус, адрас, шифон, органза, тафта каби матолар ишлатилган. Қолаверса барча либослар туя қуш пати, чарм мато ва қўл меҳнати билан безатилган.
Zukhra, дизайнер
«Бундан олдин хеч қачон кечки либослар тўпламини яртмаган эдим. Менинг намойишларимда ҳамиша casual йўналишдаги либосларга урғу берилган. Лекин бу гал мен базмлар учун нимадир яратгим келди».
Кеча бошловчиси сифатида Дильдар Исламова бўлди.
Тўплам намойиши хонанда Шадишанинг тароналари остида намойиш этилди.
Шадиша, хонанда
«Жуда ҳам қизиқарли тўплам, менга турли туманлиги жуда ҳам ёқти. Менга, масалан дизайнер ёки қўшиқчи бўлсин, ундан кутишаётган нарсани тақдим этганини ёмон кўраман. Бу маслада Zukhra барчани лол қолдирди. Бир тўпламда шадодлик ва майинликни бирданига жамлаш – бу истеъдод».
Анна Мартусевич, Hyatt Regency Tashkent’нинг савдо бўлими директори
«Бир вақтнинг ўзида ҳам шохона ҳам камтарона либослар. Барча либослар миллийлик орнаменти билан безатилган бу эса жуда ҳам ажойиб. Кўз остимга 2 та бинафша ранг либосни олиб қўйдим. Бетакрор ранглар».
Кеча эса «Сетанхо» гуруҳининг тароналари билан якунланди.
Кеча меҳмонлари:
ИЗОҲЛАР 0