ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Туғилганидан бир ёшгача боланинг ойма-ой ривожланиши

6351
0

Рукн ҳомийси - «Болалар учун ЛИНЕКС®».

alt

*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.

Биринчи ой. “Мослашиш” даври деб аташ мумкин. 70 фоиз вақтни бола ухлаб ўтказади. Биринчи ойнинг охирига келиб, узоқ вақт бошини тутиб туришни, бир нуқтага қарашни, овозларга қулоқ солишни ва ўзи овоз чиқаришни ўрганади.  

Оғирлиги: +600-700 гр. Бўйи: +2-3 см

alt

Иккинчи ой. Бола бошини маҳкам тутади, нафақат яқинларини танийди, балки ҳис-туйғуларни ажратади ва уларга жавоб қилади.

Оғирлиги: + 700-1000 гр. Бўйи: + 3 см

alt

Учинчи ой. Бола бошини маҳкам тутади, агар қорнига ётқизилса, бироз муддат елкасига таяниб туради. Бу вақтга келиб ёрқин рангли ўйинчоқларга аҳамият беради, нафақат унли, балки унсиз товушларни ҳам чиқаради. Уйқу орасидаги вақт 1-1,5 соатга чўзилади. Энг катта ютуқ - сўрқични оғзидан мустақил чиқара олади ва қайтиб оғзига солишга уринади.

Оғирлиги: + 800-1000 гр. Бўйи: + 2,5-3 см

alt

Тўртинчи ой. Кичкинтой мустақил равишда елкадан қоринга айланиб олади, бемалол қўлига таянади ва қоринда ётган ҳолда қўлга таяниб туради. Шу даврда бола ўтиришга ҳаракат қилади. Ўйинчоқларга чўзилади, уларни томоша қилади, оғзига олади. Яқинларини бегоналардан фарқлайди ва ўз отини танийди.

Оғирлиги: + 700 гр. Бўйи: + 2.5 см

alt

*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.
 

Бешинчи ой. Беш ойлик бўлганда кичкинтой мустақил ўтиришга янада кўпроқ ҳаракат қилади ва ушлаб турилган тақдирда ўтириши мумкин. У энди янада фаолроқ, бажонидил ўйнайди, ота-онасига талпинади. Кўпчилик болаларда тиш чиқа бошлайди.

Оғирлиги: + 700 гр. Бўйи: +2.5 см

 

Олтинчи ой. Бола ҳали ўзи мустақил ўтириб ололмайди, аммо энди ўтирганида ушлаб туришга хожат йўқ. Қорнига ётганда оёқчаларини букади ва тўрт оёқлаб туришга ҳаракат қилади. Қорнида эмаклайди, ушлаб турилса пиёладан чой ича олади.

Оғирлиги: +700 гр. Бўйи: +2.5 смalt

Еттинчи ой. Бола анча фаоллашади, серҳаракат бўлади, ағдарилади, эмаклайди. Бирон нарсани ушлаб ўрнидан туришни бошлайди. Бу ёшда нарсаларнинг номини эслаб қолади ва уларни кўрсатишга қодир.

Оғирлиги: + 600 гр. Бўйи: +2 см

 

Саккизинчи ой. Ҳис-туйғулари доираси кенгаяди. Бола «она», «ота», «бер» ва шу каби сўзларни онгли равишда айтади. Таниш ерда бемалол ҳаракатланади ва таянч бўлса, бемалол юради. 

Оғирлиги: +600 гр. Бўйи: +2 см

alt

Тўққизинчи ой. Кичкинтой қўрқмасдан туриб ёки ўтирибгина қолмай, диван, стулларга чиқишга уринади. Нарсаларнинг номини эслаб қолади, уларни кўрсатади. Ўзи қошиқ билан овқат ейишга ҳаракат қилади. Бу ёшда майда моторика фаол ривожланишни бошлайди.

Оғирлиги: +600 гр. Бўйи: +2 см

alt

Ўнинчи ой. Бола катталарнинг хатти-ҳаракатларини такрорлашни бошлайди. Ўзи мустақил ўйинчоқ ўйнайди, китоб варақлай олади. Катталар ёрдамида бажонидил бошқа болалар билан ўйнайди. Тез эмаклайди ва мустақил юришга ҳаракат қилади. Майда ҳаракатлари такомиллашиб, қўлда бир неча нарсани ушлаш имконини беради. Нарсаларнинг, ҳайвонларнинг номини айтишни бошлайди.

Оғирлиги: +350 гр. Бўйи: +1 см

Ўн биринчи ой. Ўн бир ойлик бўлганда бола кейинчалик фақат такомиллашадиган барча кўникмаларга эга бўлади. Фаол ҳаракат қилади, мустақил юради, қошиқ билан ейди, пайпоқ, поябзал кия олади, ота-онасининг сўз оҳангини ажрата олади.

Оғирлиги: +350 гр. Бўйи: +1 см

alt

Ўн иккинчи ой. Бир ёшга етганда боланинг хатти-ҳаракатларида мустақиллик сезилибгина қолмай, у яқинларига нисбатан «ғамхўрлик» қила бошлайди. Феъл-атвори намоён бўлади, овқат танлайди, қаттиқ таомларни чайнайди, пиёладан ичади. Сўз луғати 10-15 та сўздан иборат бўлади.

Оғирлиги +350 гр. Бўйи +1 см.

alt

*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.


Мақолани тайёрлашда қуйидаги порталларнинг материалларидан фойдаланилган: 
http://razvitie-krohi.ru/razvitie-rebenka-do-goda/razvitie-rebenka-do-goda-po-mesyatsam.html 

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг