alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Болалар мода фестивали

Жорий йилнинг 31 май ва 1 июнь кунлари Ёшлар ижодиёт саройида Ўзбекистон Республикаси OSIYO RAMZI дизайнерлар уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган «БОЛАЖОНЛАР – ШИРИНТОЙЛАР 2016» болалар мода фестивали бўлиб ўтди. 

alt

Ушбу фестиваль мақсади биринчи навбатда болалар, ёшлар ҳамда ота-оналарнинг эстетик дидини шакллантиришни шунингдек, миллий анъана ва қадриятларимиз орқали санъатимиз ва маданиятимиз борасидаги билимларни кенгайтиришдир. 

alt

«Болажонлар – ширинтойлар» болалар мода фестивали илк бор 2000 йилда Президентимиз томонидан эълон қилган «Соғлом авлод» йилига бағишлаб ўтказилган эди. Анъанага айланган ушбу байрам, ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлаш ва болалар мода саноатини ривожлантиришга имкон яратиб берди. Лойиҳа либос дизайнерлари ва ёш моделлар орасида янги номларни кашф этишга қаратилган. Фестиваль болалар кийимлари ишлаб чиқарувчилари ҳамда яратувчилари ўртасида алоқаларни янада кенгайтиришга, ҳамда болалар модаси йўналишини ривожлантиришга ҳисса қўшади. 

alt

Дизайнерлар ҳар бир ёш категориялари учун махсус тўпламлар тайёрлаган бўлиб, «Томоша», «Тантана», Diamonds kids болалар ижодий гуруҳлари, ҳамда «Колибри» арт бюросининг ёш иштирокчилари модель сифатида либосларни намойиш этишди. 

alt

«Болажонлар – ширинтойлар» болалар мода фестивали – дизайнерлар танлови бўлиб, уч босқичда ўтказилди. 
Фестиваль доирасида ёш дизайнерлар дефилеси #beyoung for baby ва Гала Fashion шоу бўлиб ўтди. 

alt

#beyoung for baby дефилеси – иштирокчилар учун ўз асарларини катта саҳнада намойиш қилиш, новаторлик ишларини мутахассислар ҳукмига ҳавола этиш имкониятидир. Намойишда асосан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчи-талабалари, ҳамда эркин ижодкорлар иштирок этишди. Подиумда намойиш этилувчи тўпламларнинг баъзилари ҳаммуаллифликда тайёрланган. Улар ижодий фантазия, ноанъанавий ёндошув ва ёш дизайнерларнинг ҳар томонлама қизиқишларини акс эттирган. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу фестиваль доирасида ташкилотчилар иштирокчиларга тўлиқ ижодий эркинлик имкониятини яратганлар.   

Якуний Гала Fashion шоуси ўзбек дизайнерларининг асосий намойиши бўлиб ўтди. Бу дефиле замонавий моданинг сўнгги ўзгаришларини ўзида жамлади. 

altalt

Тўпламлар қуйидаги номинациялар бўйича тақдим этилди:
- Рret-a-porter;
- миллий услуб;
- байрамона либос;
- спорт услуби;
- мактаб формаси;
- Family look;
- бўлажак оналарга мўлжалланган либослар. 

Фестиваль якунлари бўйича танлов ғолиблари диплом ва совғалар билан тақдирландилар. 

БОЛАЖОНЛАР – ШИРИНТОЙЛАР 2016» болалар мода фестивалидан тўлиқ фотоҳисобот. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-06-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг