ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Болаларни мактабга тайёрлаш бўйича китоблар яратилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Соғлом бола йили” давлат дастурининг 94-бандига мувофиқ, илк маротаба ота-оналар учун болаларни мактабга тайёрлаш бўйича 5 та китоб яратилди.
 

alt
 

Қўлланмаларнинг ҳар бир китоби 446 минг нусхадан, жами 2,5 млн. нусха чоп етилган ва мактабгача таълимга қамраб олинмаган 5-7 ёшли фарзандли 436 минг 130 нафар оилаларга мактаб кутубхоналари орқали бепул тарқатилмоқда. Булар:

1.“Нутқ ўстириш, ўқиш ва саводга тайёрлаш”;

2.“Математик тасаввурларни шакллантириш”;
 

alt
 

3. “Шеърий асарлар тўплами”;
 

alt
 

4.“Насрий асарлар тўплами”;
 

alt
 

5.“Соғ танда – соғлом ақл” қўлланмаларидир.
 

alt
 

Мазкур қўлланмалар фарзанди мактабгача таълим тизимига қамраб олинмаган ота-оналар учун мўлжалланган бўлиб, улар ёрдамида боланинг дунёқараши, мантиқий фикрлаши ва нутқи ривожлантирилади, уни шахсий гигиена қоидалари билан таништиради.
Ота-оналар қўлланмадан йил давомида фойдаланган ҳолда ўз фарзандини мактаб таълимига сифатли тайёрлайди.
Бугунги кунда республика бўйича жами 4 минг 950 та мактабгача таълим муассасасига 581 минг 539 нафар бола қамраб олинган.

Манба: uz24.uz/uz
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-11-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг