ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Чақалоқлар ҳақида янглиш тасаввурлар

3547
0
Янги меҳмон кутилаётган ҳар бир оила бу ҳодисани интизорлик билан кутади. Фарзандлари туғилишини кутаётган ота-оналар катта ҳаяжон билан чақалоқларини тасаввур қила бошлайдилар. Аммо кўпинча бу тасаввурлар янглиш бўлиб чиқади. 
 
Илк маротаба ота-оналик бахтига муяссар бўлаётган ёшларнинг айнан қандай тасаввурлари кейинчалик хато бўлиб чиқади?  
 
alt

Барча янги туғилган чақалоқлар жуда ҳам чиройли бўладилар

alt

Минг афсуски, бу биринчи бор фарзанд кўраётган ота-оналарнинг энг кўп учрайдиган янглиш тасаввурлари. Аксарият чақалоқлар ҳаётларининг илк кунларида, юмшоқ қилиб айтганда, унчалик ҳам чиройли бўлмайдилар. Улар 9 ой давомида она қорнида сувли муҳитда яшаганлари сабаб тана ва юзларидаги шишлар кетишига бир неча кун керак бўлади.  
 

Янги туғилган чақалоқлар доим ухлайдилар

alt

"Чақалоқдек ухлаяпти" деб бежиз айтишмаса керак. Лекин афсуски, баъзан бу тасаввур ҳам ёлғон бўлиб чиқади. Туғруқхонада тинмай ухлаган чақалоқ уйга келиши билан тамомила ўзгариб қолиши ва ота-онани шошириб қўйиши жуда кўп учрайдиган ҳолат. 
 

Янги туғилган чақалоқ маҳкам йўргакланса тинч ухлайди

alt

Бу қоида барча чақалоқлар учун бирдек ўтмайди. Баъзи чақалоқлар ростдан ҳам йўргаклангач тинч ухласалар, баъзилар тортиб олинган эркинлик учун жанжал кўтарадилар. 
 

Янги туғилган чақалоқда ҳали кўриш ва эшитиш қобилияти ривожланмаган

alt

Эшитиш қобилияти чақалоқларда она қорнида ривожлана бошлайди, туғилгандан сўнг у аввалига фақат жуда баланд ва кескин товушларга реакция қилади, кўриш қобилияти эса яхши ривожланмаган бўлса-да, бу у ҳали умуман кўрмайди дегани эмас. 
 

Ҳиқичоқ тутиб қолди - демак, бола совуқ қотган

alt

Ҳиқичоқ ошқозон ва қорин бўшлиғидаги бошқа органларнинг таъсирланиши натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Шунингдек, ҳиқичоқ асаб тизими фаолиятининг бузилиши натижасида ҳам бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
 

Янги туғилган чақалоқни иложи борича иссиқроқ кийинтириш керак

alt

Бу жуда катта хато! Янги туғилган чақалоқларда терморегуляция тизими яхши ривожланмаган бўлади ва жуда ҳам иссиқ кийинтирилганда унинг соғлиғига истамаган ҳолда зарар етказилиши мумкин. 
 

Чақалоқни ярим йил давомида фақат қайнатилган сувда чўмилтириш керак

alt

Бу ҳам нотўғри фикр: қайнатилган сув фақатгина фарзандингизнинг киндиги битиб кетгунига қадар керак бўлади, ундан сўнг ҳеч иккиланмай крандан оқаётган сувда чўмилтирсангиз ҳам бўлади. 

alt

Албатта, ҳеч бир йигит қиз илк кунданоқ намунали ота-онага айланиб қолмайди. Лекин ҳавотирга ўрин йўқ! Аста секин фарзандингизни нима хоҳлаётганини тушуна бошлайсиз ва унинг истакларини сўзсиз илғаб оладиган бўласиз. Унгача ўзингиздан каттароқ ва тажрибалироқ ота-оналардан маслаҳат сўрашдан уялманг. Улар сизга бажонидил ёрдам берадилар.

Ота-она бўлиш энг улкан бахт! Унинг ҳар кунидан завқ олинг! 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-11-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг