ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Фарзандингизни ошхонада эҳтиёт қилинг

1324
0

Бизнинг қадрли ва суюкли фарзандларимиз кичик вақтидан ўз қизиқишларини қондиришга уринадилар. Улар ҳар бир нарсани кўздан кечириб, ўз қўллари билан ушлаб, бураб, тегиб кўришлари кераклиги ҳеч биримизга сир эмас. Улар эмаклаб, ўзларининг биринчи қадамларини қўйишган маҳал, уйнинг ҳар бир қисмини ўз текширувидан ўтказишга тушиб кетадилар. Шу сабали, уйдаги бола учун барча хавфли бўлган нарсаларни улардан узоқроққа қўйишга ҳаракат қиламиз.
Боланинг онаси асосий вақтини ўтказадиган ва ўз фарзандини овқатлантирадиган жой бу ошхона эканлиги ҳаммамизга маълум. Аммо ошхона кичкина болакайларимиз учун унчалик хавфсиз жойлардан эмас.
 
Шу сабабли имкон борича ошхонани болаларимиз учун хавфсиз қилишнинг барча чораларини кўриб қўйишимиз лозим.
 
Эмаклашни ва эндигина юришни бошлаган болалар пастда турган нарсаларни тортишлари мумкин. Шунинг учун, стол устидаги дастурхон четлари жуда ҳам узун бўлмаслиги ва осилиб туриши керак эмас. Чунки улар дастурхонни четидан тортиб стол устидаги нарсаларни ўз устига ағдариб юборишлари мумкин. Бу эса болага зарар келтириши мумкин.
 
 
Яна стол устида иссиқ нарсалар, шишали идишлар ва тиғли нарсалар турмаслиги чораларини кўриб қўйиш ёдингиздан кўтарилмасин. Айтиб ўтилган барча нарсаларни бола қўли етмайдиган узоқроқ жойга олиб қўйишингиз мақсадга муофиқ бўлар эди. 


 
alt

 

Албатта ошхонада фақатгина жиҳозларни болалардан узоқроқда ёки юқорироқда сақлаш керак эмас. Ошхона техникасини ҳам бизнинг тўполончи ва ҳаракатчан фарзандаларимиздан узоқроқда сақлашимиз керакдир. Ошхонангизда қандай техника тури борлигидан қатъий назар, доимо улар ўчиқ холда бўлишини ва симлари пастда осилиб турмаслиги чораларини кўриб қўйинг. 

 
altalt


 
Ошхонадаги барча шкаф ва очилиб ёпиладиган жиҳозларга қулф қилиб қўйсангиз жуда ҳам аъло даражадаги иш бўлиши аниқ.


 
alt

 

Яна бир нарса, кукунлар, совун ва бошқа тозалаш воситалари сақланадиган  шкафларингизни ҳам қулфлаб юришни унутманг. Чунки бу воситалар фарзандингиз ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин. 


 
alt


 
Зинҳор суратда келтирилган ҳолатда фарзандингизни ўтказиб қўйманг. Ахир унинг атрофида шунчалар хавфли нарсалар кўпки, сиз “ёнимдаку, ўзим қараб тураман” деганингиз билан, бу ҳаракатчан болалар кетидан улгуриш жуда ҳам мушкулдир. 

 

alt
 


Духовкани ҳам болалар очиб ёпишни ва бурагичларига тегишни яхши кўрадилар, шу сабабли газни буткул ўчириб қўйиб, керакли вақтда ёқиб ишлатганингиз маъқул. 


alt



 
Болалар нафақат нарсаларни тегиб, ушлаб кўришга қизиқадилар, улар қўлларига тушган нарсаларни таъмини ҳам билишни яхши кўрадилар. Шунинг учун барча хом маҳсулотларни уларнинг назаридан узоқда сақланг. 

Ошхонадаги пастки шкафлардан пичоқ, санчқи, қайчи, зубочистка, гугурт, зажигалка, клей ва бошқа хавфли нарсаларни юқорироққа олиб қўйиш ёдингиздан кўтарилмасин. 


 
alt

 
Ўзингиз овқат ёки бошқа иш қилаётган бўлсангиз ёнингизда фарзандингиз йўқлигига ишонч хосил қилинг, чунки иссиқ нарсалар билан иш қилаётганингиз вақтида бехосдан болангизга зарар етказиб қўйишингиз мумкин.
 
Ошхонада яна болалар учун холодильник устидаги магнит ўйинчоқлар ҳам зарарли бўлиши мумкин, урна (ахлат челаги) болалар саватларнинг ичига тушиб олишни жуда ҳуш кўрадилар. Аммо ошхонадаги ахлат челаги ичида бола учун хавфли ўткир ва синган, зарарли нарсалар бўлиши мумкин. Албатта бу гигиена тарафидан ҳам яхши эмас. Шунинг учун бу идишни ҳам уларнинг нигоҳидан четроққа қўямиз. Дўконлардан келтирилган салафан пакетларни ҳам яшириб қўямиз.
 
Тўғри юқорида айтиб ўтган баъзи-бир маслаҳатларимиз сизлар учун жуда ҳам оддий ва ҳаммага маълум бўлган нарсалар бўлиши мумкин. Лекин айнан шу оддий ва ҳаммага маълум маслаҳатларга азиз онажонларимиз ва оила аъзоларнинг бари риоя қилсалар, келиб чиқиши мумкин бўлган, ноҳуш воқеалар оқибатини олдини олган бўлар эдилар.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-07-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг