ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Фарзандларимизни чиниқтирамиз

1309
0

Енгил касалликдан сўнг чиниқтиришни 7-10 кундан кейин бошлаш мумкин. Агар боланинг ҳарорати 4 кундан ортиқ тушмаган бўлса - 2 ҳафтадан кейин, агар 10 кун тушмаган бўлса - 3-4 ҳафтадан кейин бошлаш мумкин

1. Бола туғилганининг биринчи ҳафталаридан йўргаклаш вақтида ҳаво ваннаси қабул қилиш, чўмилтириш олдидан гимнастика қилдириш тавсия қилинади. Аввалига гўдакни ечинтириб, 22С да бир неча дақиқа қолдирилади, хона ҳароратини аста-секинлик билан - 2-3 ойлик бўлгунча 20Сга, 4-6 ойлик бўлгунча 18С гача тушириш мумкин.

alt

2. Чиниқтириш учун чўмилтиришдан фойдаланиш мумкин: чўмилтириб бўлгач, болани ваннадаги сувдан ҳарорати 2-4С паст сув билан чайинтирилади. Сув ҳарорати 32-34С дан бошлаш керак, ва ҳар уч кунда сув ҳароратини 1-2Сга камайтириб борилади. Шу тарзда 1 ой ичида 18С гача пасайтириш мумкин . Бу ҳароратдан пасти эмизикли гўдак учун тавсия қилинмайди.

alt
 
3. 1 ёшдан сўнг, ҳафтасига 2-3 марта чўмилтиришдан сўнгги чайинтиришга кундалик совуқ сув билан ювинтиришни қўшиш мумкин. Бунда сув ҳарорати 27-28Сдан  бошлаб, ҳар 1-2 кунда 2-3Сга камайтириб сув ҳароратини 15Сгача еткизилади.

alt

4. Чиниқтиришни бошлаш ҳеч қачон кеч эмас. Контраст душ яхши фойда беради: 40С ли иссиқликдаги сувни 30-40 дақиқа  ва 4-15Сли сув билан  навбатма-навбат душ қабул қилиниб, совуқ сув таъсирини 15-20 дақиқадан 30 дақиқагача олиб бориш керак. Чиниқтириш жуда паст ҳароратни талаб қилмайди, асосийси, муолажа мунтазам тарзда олиб бюорилишидир.

alt

5. Агар болани "иссиқхона" шароитида ушланса, чиниқтиришнинг фойдаси бўлмайди. Уйда стимулловчи шароит яратмоқ - кундузи 20С, ундан 2-4С га паст кечасибўлган ҳароратни сақлаш керак. Боланинг биринчи ойлариданоқ  суткасига 4 соатгача ташқарида айлантиришга кўниктириш керак, шу билан бирга  жуда иссиқ кийинтирмаслик лозим.

alt

Ҳар қадай чиниқтириш усуллари ижобий кайфият чақириши керак. Агар бола жунжикса, қўрқса - уни мажбурламаслик керак.

Унда чиниқтиришнинг бошқа усулини қўллаб кўриш керак, масалан илиқроқ хонадан салқинроқ хонага ўтиб, қувлашмачоқ ўйнаш керак.

ОРВИ нинг олдини олиш учун қандай йўл танлашингиздан қатъий назар, шуни унутмангки, асосийси - бу доимийлик, мунтазамлик ва ўзингизнинг ҳамда гўдагингиз кучига ишонмоқдир.



Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-03-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг