ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Касал бўлмасликнинг 9 усули

2611
0

Фарзандларининг шамоллаб қолиши баъзилар учун одатий ҳоллиги кўпчиликни ажаблантирмаса керак. Фасл алмашиши, юқори намлик, ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши, боғча ёки мактабдаги муҳит, булар фарзандларимиз соғлиғига путур етказмаслиги учун бир неча қоидага амал қилсак кифоя. Бугунги мақоламизда шулар ҳақида гаплашамиз.

1) Фарзандингизнинг бетоб болалар билан мулоқотини чекланг. Сайр, мактаб ва боғчадан келгач қўлларни яхшилаб, совунлаб ювишга ўргатинг.

alt

2) Хонани тез-тез шамоллатиб туринг, чангларни нам латта билан артинг, хона намлигини оширинг. Фақатгина ҳаддан ташқари стерил даражага олиб борманг, акс ҳолда болангиз иммунитети стерил муҳитга ўрганиб қолиб, минимал бактерия ва вирусларга ҳам қаршилик кўрсата олмайдиган бўлиб қолади.

alt

3) Бола иммунитетини мустаҳкамланг. Фарзандингизга бериш мумкин бўлган витаминлар ҳақида педиатр шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

alt

4) Тоза ҳавода спорт билан шуғулланинг. 

alt

5) Имконият туғилиши билан фарзандингизни шаҳар четига олиб чиқинг. Сайр қилинг, табиатдан баҳра олинг!

alt

6) Оилавий равишда тўғри овқатланишга ҳаракат қилинг. Турли хил қўшимчалар ва консервантлар қўшилган егуликлар харидини камайтиринг. Барра маҳсулотлар, сабзавот ва мевалар кўпроқ истеъмол қилинг.

alt

7) Фарзандингизни стресслардан асранг. Оилавий муҳит соғлом бўлмаган, жанжаллар ичида ўсаётган болалар тез-тез касалга чалиниши исботланган.

alt

8) Бурун ювишни ўрганиб олинг. Шу йўл билан бурун бўшлиғини вирус ва бактериядан тозалаш ва уларнинг организмга тушишини олдини олиш мумкин.

alt

9) Фарзандингизни чиниқтиринг. Енгил шаммоллашдан кейин  чиниқтиришни 7-10 кундан сўнг бошлаш мумкин. Агар тана ҳароратининг кўтарилиши 4 кундан кўп сақланиб турган бўлса  - 2 ҳафтадан сўнг, агарда 10 кундан ортиқ сақланиб турган бўлса 3-4 ҳафтадан сўнггина бошлаш мумкин. 

alt

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-10-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг