ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Кичкина Моне

1192
0


10 ёшли британиялик Киерон Уильямсон — ғоят қобилиятли бола ва импрессионизмнинг даҳоси.


alt


Британиянинг Норфолк графлигида жойлашган Холт шаҳарчасида туғилган бу болакай рассомликни оддийгина болалар учун “Ўзинг бўя” китобчаларидан бошлаган, шуниси ажабланарлики унинг севимли ва энг кўп ишлатадиган ранги қора бўлган. Рассомчиликка бўлган жидий қизиқиш унда 5 ёшида, ота-онаси билан жануби-ғарбий Корноул графлигига саёҳатга чиққанида уйғонган.


alt

alt


Маҳаллий портда Киерон қайиқларни кўриб қолган ва уларни қоғозга тушуришга ҳаракат қилган. Ўша дамда унчалик ўхшата олмаган бўлсада, кейинчалик у сурат чизишни жуда тез ўргана бошлаган. Ўтган беш йил давомида Киероннинг ҳисобида бир нечта шахсий кўргазмалар ва ўнлаб сотилган суратлар бор.
 

alt

 
Унинг чизган суратлари британияликларни бефарқ қолдирмади ва тез орада уни “Кичкина Моне” деб атай бошладилар.
Киероннинг 2009 йилда бўлиб ўтган иккинчи шахсий кўргазмасида рассомнинг 16та иши 14 дақиқа ичида 18 200 фунт стерлингга сотилган. Кейинги кўргазмасида эса 33та картинаси 30 дақиқа мобайнида 150 000 фунт стерлинг келтирган.
Ҳар қандай бола каби Киерон ҳам видеоўйинларни жуда севади. У бир вақтнинг ўзида ҳам рассом, ҳам футболчи бўлишни орзу қилади ва қачондир унинг суратлари Bonham’s  ким ошди савдоси уйининг сотувига қўйилишидан умидвор. 


alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt



 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-05-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг