alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Мактаб ўқувчилари учун 10 та стол ўйинлари


Мактаб ўқувчиларида ҳозир таътил. Тўғри бу ўқувчиларимизнинг қисқа муддатли таътилларидан бири. Болажонларимиз кўз очиб юмгунларича улар орзиқиб кутган бу кунлар ҳам тезда ўтиб кетади. Ўқишга чиқишларига оз фурсат қолганлигига қарамай уларнинг кунлари мароқли ўтиши учун фойдали ва қизиқарли машғулотлар билан шуғулланишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Бугун айнан мана шундай ўйинлар сарасига кирадиган бир қанча мактаб ўқувчилари учун стол ўйинлари мавжудлигини эсга солишга қарор қилдик. 

 
 

Шашкалар


alt
 
Бу ўйин ҳаммага таниш ва унчалик қизиқарсиз бўлиб кўриниши мумкин. Аммо сиз бу ўйинга бошқа нигоҳ билан қаранг ва уни ўйнаш янада қизиқарли бўлади. 
 


Монополия


alt
Бу ўйин саккиз ёшдаги болалар учун мосроқ ва қизиқарлидир. Бу ўйин бўлажак бизнесменлар учун жуда ҳам ёқиб тушиши аниқ.  


Домино


alt
 
Домино ўйини болада мантиқни ва диққатни яхши ривожланишига ёрдам берувчи ўйинлардан бири. Яна бу ўйин ҳисоблашни билмайдиган болажонлар санашни ўрганиб олишлари учун энг мос ўйин. Кичкинтойларимиз учун эса махсус қизиқарли суратлар билан доминолар ҳам бор.
 


Гонкалар

alt
 
Ўйиннинг энг қизиқарли ва мароқли жиҳатларидан бири бу, ўйиннинг ҳар бир иштирокчиси кубикларни ташлаш орқали биринчи бўлиб маррага етиб келиши лозим. 
 


Пазлалар



alt

Бу ўйин эса энг сабрли ва диққатлилар учундир. Албатта бу ўйиннинг натижаси болалар учун жуда узоқдир, аммо яралган ранг-баранг сурат фарзандингизни бефарқ қолдирмайди. 
 


Крестик-ноликлар

alt

Бу ўйин "Тез ва қизиқарли" ўйинлар сарасига киради. Бу ўйинни фарзандингиз билан ўйнасангиз ёшлик даврингизни ёдга оласиз, болангизнинг эса мантиқли ўйлаш қобилияти ривожланади. 
 


Блошкалар (четини босса сакрайдиган тугмачалар)



alt



Ушбу ўйин қадимгилардан бири бўлса керак. Ўйин шартлари жуда ҳам осон: махсус тугмачалар четига босилади. Кимнинг тугмачаси узоқроқка сакраб тушса ўша ўйинчи ютган ҳисобланади. 



Мозаика


alt



Бу ўйин топқирлар учун. Ранг-баранг деталлар ёрдамида болалар истаган расмларини яратишлари мумкин. Бунинг учун фақат бир оз тасаввур бўлиши лозим. 


 

Лото


alt

Бу ўйиннинг турлари жуда ҳам кўп. Кичкинтой болажонлардан тортиб, мактаб ёшидагиларгача мослари мавжуд. 


Минора 


alt


Қоидага асосан минора кайроқчалардан иборат бўлиб, ҳар бир ўйинчи галма-галдан улардан бирини чиқариб олиб, юқорига қўяди. Бу ўйин жуда ҳам эҳтиёткорликни талаб қилади, чунки минора қулаб кетиши керак эмас. 

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-11-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг