ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Машҳурлар: Беғубор болалик

6426
0

«Истиқлол» санъат саройидаги концерт дастурлари раққоса Паризоданинг дилбар, такрорланмас рақсларисиз ўтмайди. Қизиғи раққоса бир ёшлик вақтида ҳам миллийликка ва имиджига алоҳида эътибор берган экан.

alt

Ўзининг шиддатли, кенг қамровли роллари билан мухлисларининг меҳр-муҳаббатига сазоввор бўлган актёр Йигитали Мамажонов 2 ёшлик вақтида ниҳоятда содда кўринишга эга бўлган. Актёр бугунги кунда қанча муваффақиятга эришса ҳам болаликдаги соддалиги, одамохунлигини сира ҳам унутмаган. 

alt

Латофатли Лола ўзбек эстрадасининг ёрқин хонандаларидан бири. Суратдан ёшлик даврида ҳам ёқимли ва назокатли қизалоқ бўлганлигини кўриш мумкин.  

alt

Болалик давридан санъатга қизиқиши юқори бўлган Зарина Низомутдинова ҳозирги кунга келиб, иқтидорли ва энг кўзга кўринган ўзбек актрисалардан бири. Қаро кўзнинг юзларида ҳозир ҳам ўша болаликнинг самимий табассумини кўриш мумкин.

alt

Нилуфар Усманова ўзбек эстрадасининг энг қувноқ ва шаддот хонандаларидан бири. Хонанданинг болаликдаги суратида ҳам кўзларида ҳозиргидек ҳаётга бўлган катта завқни кўриш мумкин. 

alt

Мафтункор хонанда Шаҳзода минглаб мухлислари қалбидан ўз ижоди билан ўрин эгаллаган. Ҳушмуомала, ёқимли табассум эгаси Шаҳзода, асли исми Зилола болаликда ҳам ёқимтой қизалоқ бўлганлигини суратдан пайқаш қийин эмас.

alt

Соҳирнафас хонанда Қиличбек Мадалиев бугун санъатда ўз йўли, ўрни ва мухлисларини топа олган катта истеъдод соҳиби. Хонанда марҳум санъаткор отасининг йўлини шараф билан давом эттираётгани ҳам таҳсинга лойиқ. Хонанданинг етти ёшлигидаги мазкур сурати бугун унутилмас тарихнинг бир парчасига айланиб улгурган.

alt

Бугунги кунда ўз фильмографиясини 15та бадиий фильм билан бойита олган, ҳар бир фильми катта шов-шувларга сабаб бўладиган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов болалигидаёқ теран нигоҳга эга бўлганини кўриш мумкин.

alt

Ўзининг «Барон», «Сотқин» фильмларидаги роллари билан машҳур, асл исми Нурмуҳаммад бўлиб, Алихан тахаллуси остида ижод қиладиган спортчиларга хос ташқи кўринишга эга актёр икки ёшлик вақтида ниҳоятда нимжон бўлган экан. Бугун эса унга алп келбатли, Алпомиш қоматли дея таъриф берилади.

alt

Санъатимизга ўзгача қобилият, кўриниш билан кириб келган режиссёр ва актёрликни бирдек олиб бораётган ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Солиховлар бир ярим ёшда ҳам қандайдир саҳна асари устида ишламоқда кўринади чоғи.

alt

Ўзгача услубда ижод қилувчи хонанда, ҳозирда бир уйнинг меҳрибон бекаси Канизанинг ёшликдаги сурати ҳам болалик энг гўзал давр эканини яна бир бор исботлайди. Хонанда ўзи ҳам ўша даврларни «болалигим пошшолигим» дея ёдга олади. 

alt

Хонанда Шароф Муқимов ҳам санъат оламида ўз мухлисларига эга ижодкор. Аммо ёшликда болакай ҳозирги каби унчалик қувноқ бўлмаган кўринади. Болакайнинг юзидаги беғубор жиддийлик кишининг юзида бехос табассум уйғотади. 

alt

Бетакрор Райҳонга кўп тариф беришнинг ҳожати йўқ. У мухлисларнинг доим энг севимли хонандаларидан бири бўлиб қолади. Ёшликдаги каби, ҳозирги кунда ҳам ўзбегимнинг мағрур қизи кўзларида олам-олам маънони кўриш мумкин. 

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Оғабек Собиров, ҳамда соҳирнафас хонанда ва актёр Анвар Собировларнинг ака-укачилигига санъат аҳли ҳам, мухлислар ҳам ҳавасда. Улар ҳар қандай ишда бир-бирига маслаҳатгўй, таянч ва аҳилдир. Буни қарангки бу иноқлик болаликдан бошланган экан.

alt

Ҳар бир ўйнаган роллари мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинадиган актёр ва хонанда Жавоҳир Зокировнинг 6 ёшлигида тушган сурати сизни ҳам бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Ўша вақтларда «кун келиб мен Зокировлар сулоласининг муносиб давомчиси бўламан», дея кўнглига туккан бўлса ажаб эмас.

alt

Серқирра қобилият эгаси шоир Аҳад Қаюм бир ёшлик вақтида ҳам қандайдир ўйлар билан банд. «Ҳали қараб туринг, мен жуда ҳам машҳур бўламан деяптими?», яна билмадик. Шоирнинг меҳрибон онаси билан тушган мазкур суратга ҳам 28 йил бўлибди.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг