alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Нимага болалар ёлғон гапирадилар?



Болалар нега алдайдилар?

"Нега у доимо алдайди?" - ота-оналарни севимли фарзандлари уч ёшга яқинлашганда шу савол безовта қила бошлайди. Доимо очиқ кўнгилли бола "Конфетни ким еди?" деган саволга жавоб шундай кўриниб турса-да,ҳайрат билан елкасини қисиб "мен эмас" дейди. Ва ота-оналар ўйланиб қоладилар: нимага у бундай қилади, уни ким алдашга ўргатаяпти ва энг муҳими қандай қилиб  алдамасликка ўргатиш керак?
Болани уришиш ва жазолашдан аввал: ўйлаб кўринг-чи, одамлар нима учун алдайдилар? Ишга кеч қолсак ҳар хил ғайриоддий баҳоналар: йўл тирбандлиги, соат бузилиб қолгани, калитларимиз эсдан чиққани каби баҳоналар топамиз. Синфдошлар йиғинида обрўйимиз кўтарилиши учун ўз ютуқларимизни бўрттириб кўрсатамиз. Яна бир доимо учраб турадиган вазият: телефон жирингласа, "мени уйда йўқ денглар" - деймиз. Бола буларнинг барини кўриб туради ва ёлғон гапириш одатий ҳолат экан деб қабул қилади.

alt

Нега энди болалар алдайдилар?

1. Ота-оналар худбинлиги.
Ҳар қандай бола учун ўйин - жиддий иш, дунёни ўрганиш усули, аммо кўпчилик ота-оналар буни тушунишни истамайдилар ва истаган пайтларида болаларини қизиқтирган машғулотдан юлиб оладилар. Бола бирор тошчаними, таёқчаними уйга олишга рухсат сўрасалар, бу нарсалар ахлатдан бошқа нарса эмас деб жаҳл қиладилар. Шундан сўнг бола ўз "хазиналари"ни ими-жимида яшириб олиб кетишга урина бошлайдилар.

alt
 
2. Ҳайратланиш йўқлиги.
Кўпинча болалар мавжуд бўлмаган ютуқлари билан мақтана бошлайдилар, сабаби ота-оналари улардан жуда кўп нарса кутадилар, болалар эса бу ишончни оқлай олмайдилар. Бола мактаб ёки боғчада у ҳаммадан ақлли ва уни ибрат қилиб кўрсатишганини аслида бундай бўлмаса ҳам, айтиши мумкин. Озгина ютуғини ҳам бўрттириб кўрсатиб, ота-онасидан мақтов кутади. Агар сиз болангизда шундай феъл-атвор сезсангиз, ғурур ва жиддийлигингизни бир чеккага суриб қўйиб, болани тез-тез мақтаб туришга, муваффақиятсизликлари учун койимасдан, аксинча унинг сабабларини тушунтиришга ҳаракат қилинг.

alt

3.Жазодан қўрқиш...
Билиб туриб алдаш бола қилиб қўйган бирор айби учун жазо олишдан қўрққанида юз беради, масалан у ёмон баҳо олганида кундалигини "йўқотиб қўйганини", пиёласини у эмас, мушук синдирганини, конфетларни эса қушча еб қўйганини айтиши мумкин. Ўйлаб кўрингчи, сиз болани жуда қаттиқ ва тез-тез жазоламаяпсизми. Сиз учун телевизор кўриш, компьютер ўйнаш, болалар билан ўйнаб келишга рухсат бермаслик арзимас нарсадир, аммо булар болангиз учун ҳақиқий қайғу бўлиши мумкин.
Болани қандай қилиб алдамасликка ўргатиш мумкин.

alt

5 дан7 ёшгача бола алдаш керак ёки йўқлигини танлаб бўлади, шунинг учун ҳар қандай алдашнинг олдини анча вақтли бошлаш керак.

1. Болангизга жуда кичик ёлғон ҳам унинг ҳаётини қандай издан чиқариши мумкинлигини эртак, ҳикоя воситасида исботлаб, тушунтириб беринг.

alt

2. Болалар ўз ота-оналаридан ўрнак олишларини эсда тутинг, болаларингизга нисбатан доимо ростгўй бўлинг.
3. Фарзандингиз билан тез-тез гаплашиб туринг, ўзингиз ҳақингизда, ютуқ ва омадсизликларингиз, қувончларингиз ҳақида гапириб беринг. Ҳаттоки, наздингизда болангииз ҳеч нарсани тушунмайдигандай бўлса ҳам, ҳаттоки, 2-3 ёш бўлса ҳам. У ҳақиқатдан ҳам ҳеч нарсани англамаслиги, қувонч ва хафагарчилигингиз моҳиятини англамаслиги мумкин, аммо сиз ва фарзандингиз орасида ишонч пайдо бўлади. Бола сиз билан ўртоқлашишга, сиз унга ишонгандай, у ҳам сизга ишонишга кўникади.
4. Болалар  жуда эрта, тахминан 3 ёшдан бошлаб ёлғон гапира бошлайдилар. Агар фарзандингиз берган қандингизни мушукчаси еб қўйганини айтиб, яна қанд сўраса, уни уришманг. Сиз албатта ундан ҳеч нарсани аямайсиз, аммо болангиз яна битта қанд сўраш мумкинлигини билмаслиги мумкин. Балки унга кўп марта бирон нима сўраганида рухсат бермагандирсиз, шу туфайли бола алдашга бошлайди. Болангизга албатта "ҳоҳласанг, яна бераман" дейишни унутманг. Шунда алдашга сабаб ҳам қолмайди.

alt

 5. Ёлғон - ўз кучи ва имкониятига ишонмаслик оқибати. Болангиз билан мулоқот услубини ўзгартиринг. У билан ота-онасидай эмас, дўстидай суҳбатлашинг. Уни ўзи ва ўз кучига ишонадиган, ақлан мукаммал ривожланган ва жисмонан соғлом қилиб тарбияланг. Шунда ёлғон кераксиз бўлиб қолади.
6. Ота-оналар болалари кичик бўлгани учун ҳамма нарсани ҳам уларга айтавермайдилар, лекин шуни унутманг-ки, ёш болаларнинг ҳам ўз кичик сирлари бўлиши мумкин. Уларнинг сири тагига етишга уринманг, уларни ҳурмат қилинг, шунда сиз энг яқин дўст бўлиб қоласиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-08-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг