alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Олифта қизалоқлар учун 5та илова

 

 
Менимча,  кўпчилигингиз дид сезгисини қиз болаларда  болалигидан  ривожлантириш кераклигига қўшиласиз. Сизга кўмак тарзида ёш дидлилар  fashion  маданиятини ҳар томонлама ривожлантирадиган 5 та илова тавсия этамиз.  

 

Тоса Tailor


alt
 
Жуда кичкиналар учун виртуал муҳитда "тикиш-бичиш" дарслари. Машҳур TocaBoca брендли ривожлантирувчи ўйинчоқлари серияси яратувчилари ўз таъсир доираларини кенгайтириб энди, мода майдонига ҳам кириб келдилар. Яратувчилар интерактив касблар тизимини давом эттириб, болаларга кийим дизайнери бўлиш ўйинини таклиф этадилар. Тугмалар, шляпалар, туфлилар, офтобга қарши кўзойнаклар - бир неча ўнлаб нарсалар танловингизга мунтазир.

 

Barbie Fashionistas 


alt
 
Кристиан Диор ва Жан-Поль Готье, Баленсиага ва Шанель, Вячеслав Зайцев ва Пако Рабан - тарихда машҳур блондинка учун кимлар кийим тикмаган! Ўзингизни таклиф қилинган стилист ҳисоблаб Барби қўғирчоғини  гламур fashionistasга энди севимли планшеткангиз ёрдамида айлантиришингиз мумкин.

 

Idress – Red carpet dress


alt
 
Замонавий маликалар Золушкадек кареталарда юрмайдилар, Рапунцельдай сочларини белларидан паст узунликда ўстирмайдилар. Улар қизил гилам йўлакчалар узра  Дженнифер Лоуренсдек Кристиан Лабутен туфлиларида шахдам қадамлар билан орзуларидаги "Оскар" томон, Тейлор Свифт каби "Грэмми" томон  йўл одадилар, Бўлажак ғалабалар ҳақидаги орзулар ичра виртуал оқшом кўйлакларини кийиб кўрамиз.
 


Қўғирчоқни кийинтир:  Эмма олифта


alt
 
Ҳайратланарли даражада босиқ, сипо ва шу туфайли янада урф бўлган, ўзларини стилистлар эксперти деб ҳис қилмоқчи бўлган  ёш ойимқизлар учун илова. Қизалоқларга интерактив дугоналарини мактаб ёки оқшомга сўнгги трендларда кийинтириш таклиф этилади.

 

Shopaholic 2


alt
 
Бўлажак шопоголиклар учун урфий-ҳисоб-китобли илова. Гардеробингизга пулни ақл ва заковат билан ҳам кўйлакка, ҳам шу мавсумда урф бўлган қўлқопга етарли қилиб қандай сарфлаш керак? Қаерга харид учун бориш керак? Парижгами? Балки Лас-Вегас арзонлаштирилган молларигами? Буни ёш гўзалларнинг ўзлари ҳал қилишсин!


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-05-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг