ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Она бўлиш ажойиб

2078
0


Ҳар бир аёл учун энг олий бахт - оналикдир. Оналикнинг  ўзига яраша ажойиб афзалликлари ҳам бор. Бугун сизларга она бўлишнинг 22та афзаллиги ҳақида айтамиз.

1. Агар Сиз эмизикли бўлсангиз болангиз баҳонасида хотиржамгина ширинликларни икки ҳисса еб олишингиз мумкин.
2. Ва ниҳоят Сиз бир қўллаб ҳам анча-мунча иш бажариш мумкинлигини тушунасиз.


alt


3. Сиз ҳеч қачон бутун кеча ухлаш шунчалик бахт эканини сезмагансиз.


alt


4. Бемалол хиргойи қилиб, рақс тушишингиз мумкин, Сизни ҳеч ким танқид қилмайди, ҳеч бўлмаганда уч ёшга тўлмагунларича.
5. Хонадонингиздаги тартибсизликда айблашингиз мумкин бўлган одамингиз бўлади.


alt


6. Нимага ҳар куни кечки овқатга флотча макарон тайёрлаётганингизни изоҳлашингиз шарт эмас.
7.Сиз олдингидан анча тез кийинасиз ва ювинасиз.
8.Сиз яна қўғирчоқ ёки ўйинчоқ темир йўл ўйнашингиз мумкин.


alt


9. Сиз яна ҳамма мультфильмларни қайтадан кўриб чиқишингиз мумкин.
10. Девор ва совуткичингизни безатиш учун жуда кўп чизилган расмларингиз бор.


alt


11. Сиз яна "Осмон қаерда тугайди?", "Биринчи одам қаердан пайдо бўлган?" каби саволлар устида бош қотира бошлайсиз.
12. Сиз қуёш барглар орасидан нур сочаётганини болангиз билан биргаликда томоша қиласиз, ва болангиз ҳайратини кўргач, дунёга янгича кўз билан қарай бошлайсиз.
13.Уйингизга яна Қорбобо кела бошлайди.


alt


14. Сиз яна ҳовуздаги ўрдакчаларни боқа бошлайсиз.
15. Даҳанингиз тагида кичик ва момиқ бошчани ҳис қиласиз.


alt


16. Жажжигина қўллар ва оёқчаларни.


alt


17. Жуда кўп ачом-ачомлар.


alt


18.Сизга қараётган болангиз табассуми.
19. Болангизнинг биринчи сўзлари.
20. Сиз томон чопаётган болангиз қувончи.


alt


21.Ота-онангиз сизни қанчалар яхши кўришларини тушуна бошлайсиз.
22. Сиз ўзингизда тасаввурингиздагидан анча кўпроқ меҳр борлигига амин бўласиз.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-04-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг