ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Базмлар

Равшан Собиров билан мусиқий оқшом

1767
0

Пойтахтимизнинг муҳташам 1991 café масканида Равшан Собиров иштирокида мусиқий кеча бўлиб ўтди.

altalt

Концерт бериш борасида анча катта танаффус қилиб юборган хонандани мухлислар жуда ҳам соғинганини ҳар бир мухлис ўзининг қўл телефонига хонандани видеога олаётганидан, хонанда билан биргаликда жўр бўлиб куйлаётганидан ҳам билса бўлади. Кечада 100% жонли ижрода куйланди.

alt

Мусиқа асбоблари ҳам 100% жонли чалиниб, умуман фонаграммадан фойдаланилмади.

alt

Кечада Равшан Собиров ўзининг энг хит тароналарини, хусусан «Сен йиғлама», «Хайр мактабим», «Аскар», «Севар эдим», «Нега», «Яхшими ёмонми» сингари қўшиқларини куйлади.

alt

Хонанданинг энг сўнгги янгиликлари билан қизиқиб унга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик:

- Энг сўнгги ижодий янгиликларингиз ҳақида қисқача гапириб берсангиз. Бугунги кунда нималар билан бандсиз?

Мазкур ижодий кечадаги куйланаётган қўшиқларда ҳам анча янгиликлар қилганмиз. Хусусан эски хит қўшиқларимизни янгича ёндашув ва мусиқий сайқал билан тайёрладик. Бундан ташқари Закиров студияси билан ҳамкорликда янги альбом устида ишлаяпмиз.

-Тайёрлаётган альбомингизда ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз?

Албом тайёрлаш учун анчадан буён иш олиб бормоқдамиз. Энг камида 7-8 қўшиқдан иборат альбом тақдимотига жуда ҳам оз вақт қолди.

alt

-Ижодингиздаги катта танафусдан сўнг, режиссёр Санжар Шодиевнинг «Сени ўзим бой қиламан» деб номланган фильмда роль ижро қилдингиз. Фильмдан, ижройингиздан кўнглингиз тўлдими?

-Кинода рoль ўйнашим учун жуда кўп таклифлар бўлади. Таклифлар орасидан айнан ушбу фильмни танлаганимга келадиган бўлсак, фильмдаги ижодий жамоа, менга берилган роль, хуллас ҳамма-ҳаммаси менга маъқул бўлган эди. Фильмда ўйнаган ролимдан кўнглим тўлди.

alt

-Фильмда ўзингизни ҳаётингизни ўйнаганмисиз?

-Йўқ, фильмда ўйнаган роль менинг ҳаётимга алоқаси йўқ.

-«Истиқлол» санъат саройида концерт бериш режангизда борми?

-2017 йилдаги энг катта режаларимиздан бири ҳам айнан «Истиқлол» саньат саройида концерт бериш.

alt

-Сўнгги маротаба қайси санъаткорнинг концертига тушдингиз?

-(Узоқ ўйланди ва эслолмади).

-Жонли ижрода куйлайдиган қайси хонанданинг ижроси сизга ёқади?

-Хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг.

-Актёрлардан кимни эътироф қила оласиз?

Актёр-атрисалардан жуда кўпчилигининг ижроаси, маҳорати менга ёқади. Хусусан Улуғбек Қодировнинг актёрлик маҳоратини эътироф қилиш мумкин.

altaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг