alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Базмлар

Байрам тадбирлари

Central Park да байрам тадбирлари

31 августдан 1 сентябргача, 18:00 – 21:00

alt

Central Park барчани Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни шарафига ўтказиладиган байрам тадбирларига таклиф этади.

Ташриф буюрувчиларни барабанлар иштирокидаги мусиқий шоу, Ҳўжа Насриддин ҳақидаги спектакль намойиши, ёрқин рақслар, лазерлар шоуси, Аниматорлар ва бошқа қизиқарли дастурлар кутиб турибди.

Кириш бепул

 

«Локомотив» боғида Мустақиллик байрами

1-5 сентябрь, 09:00 дан 23:00 гача

alt

«Локомотив» боғида Мустақиллик куни байрамига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади.

Дастурда қизиқарли викторина, совғалар, жонли мусиқа, юлдузли меҳмонлар ва аниматорлар иштирокидаги томошалардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Кириш бепул

Мурожаат учун телефон: +998712600081 

 

«Layner» да дам олиш кунлари

1-4 сентябрь

alt

Layner тоғ курорт комплекси дам олиш кунларини мароқли ўтказишингиз учун сизларга ўз байрам дастурларини тақдим қилади. Laynerда сиз бутун оилангиз билан дам олишингиз ва кўнгилочар дастурлардан бахраманд бўлишингиз мумкин.

Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади: Болалар учун ошпазлик маҳорати дарслари, ижодий тўгараклар, катталар ва болалар учун бассейн ёқасидаги шоу дастури, лимонад ва шарбатлар тайёрлаш бўйича маҳорат дарлари.

1 сентябрь кечки байрам дастури: Chinor Band гуруҳининг чиқишлари, Барабанлар шоуси, болалар учун ўйин ва танловлар.

2 сентябрь: MONNA Band гуруҳининг чиқишлари, саксафоннинг романтик оҳанги, Иллузионист Алексей Черпасов томошалари ва кўпиклар шоуси.

3 сентябрь кечки дастур: Билол Музаффаров ижросижаги тароналар, Лазерлар шоуси ва кичик ёшдаги меҳмонлар учун интелектуал фаол ўйинлар.

4 сентябрь: Билол Музаффаровдан жонли қўшиқлар, Аладдин ва Марвел кинодунёсининг қаҳрамонлари иштрокидаги тадбир дастурлари.

Ва ҳар оқшом соат 22:00 да очиқ осмондаги юлдузлар остида кинофильмлар намойиши бўлиб ўтади.

 

Анҳор боғида мусиқий байрам дастурлари

1-5 сентябрь кунлари, 19:00 дан 20:30 гача

alt

 

«Анҳор» боғи барчани мусиқий байрам дастурларига таклиф қилади. Кечага ташриф буюурганлар ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

- 1 сентябрь – Ёрқинхўжа Умаров
- 2 сентябрь – Афруза
- 3 сентябрь – Нилуфар Усманова
- 4 сентябрь – Дилсўз
- 5 сентябрь – Ясмина ва «Эски шаҳар» гуруҳи

Кириш бепул

 

«Ашхобод» сайилгоҳида концерт дастурлари

1-5 сентябрь кунлари, 19:00 дан 20:30 гача

alt

Мустақиллик байрамига бағишланган концерт дастурида ҳар куни ўзбек эстрада юлдузларининг чиқишлари бўлади ўтади.

- 1 сентябрь – Хамдам Собиров
- 2 сентябрь – Райхон
- 3 сентябрь – Беном гуруҳи
- 4 сентябрь – Муинса Ризаева
- 5 сентябрь – Шоҳруҳхон

Кириш: 10 000 сўм

 

Tashkent city да байрам тадбирлари

1-5 сентябрь кунлари, 19:00 дан 22:00 гача

alt

 

Tashkent city барчани байрам тадбирларига таклиф қилади. Ташриф буюрганлар Зиёда ва Алишер Файз иштироклидаги концерт дастурлари, Ҳарбий ансамблнинг чиқишлари, 20 метрлик байроқ паради ва бошқа кўнгилочар тадбирлардан баҳраманд бўладилар.

Кириш: 10 000 сўм

 

Velvet ресторанида Open Air Independent Day

3 сентябрь

alt

Velvet ресторани мустақилликнинг 30 йиллиги шарафига ёзги очиқ айвонда Open Air кечасини уюштиради. Кечанинг махсус меҳмонлари: SAHAR гуруҳи, Сулола гуруҳи ва DJ Sem.

3 сентябрь санасида менюдаги барча таомларга 30% чегирма берилади.

Мурожаат учун телефон: +998978082525

 

BARVIXA CLUB да байрам кечалари

31 августдан 5 сентябргача

alt

Ҳафта давомида BARVIXA CLUB да байрам кечалари бўлиб ўтади. Дастурда ҳар куни пойтахтлик санъаткор ва DJ ларнинг чиқишлари бўлади.

31 август: SULTVN, Alisson
1 сентябрь: Pol Okean, Niki, Jonni.
2 сентябрь:  Pol Okean, Сафронов, Пашков.
3 сентябрь: Alisson, Niki, Safronov.
4 сентябрь: SULTVN, Iz, Pashkov.
5 сентябрь: Jonni, Pol Okean

Мурожаат учун телефон: +998990686868 

 

«Sinbad» да Мустақиллик куни байрам тадбирлари

1 ва 3 сентябрь, 13:00 дан 20:00 гача

alt

1 сентябрь куни Мустақиллик байрами шарафига Sinbad сув ҳавзасида бўлиб ўтадиган тадбирларда оила аъзоларингиз билан биргаликда дам олишингиз мумкин.

3 сентябрь кунги байрам дастури «Алиса мўжизалар оламида» номли эртак руҳиятида бўлиб ўтади.

Махсус меҳмонлар: Dj Indigo, Family Deejay, Mc Nefedov

Маълумот учун телефон: +998939108888 +998931188880

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 31-08-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг