ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Базмлар

Sumalak Party базмидан фоторепортаж

2379
0

29 март куни пойтахтимизнинг «Осиё гранд» ресторанида Sumalak Party - Юлдузли сумалак базми ўтказилди.

altalt

Ресторан миллий услубда ва баҳор байрамига монанд тарзда безатилган бўлиб, кираверишда меҳмонларни созандалар кутиб олди. Катта дошқозонда эса сумалак қайнади.  

altalt

Сумалак базмига ташриф буюрган меҳмонлар қаторида Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Илҳом Фармонов, Сардор Раҳимхон, Райҳон Ғаниева, Мавлуда Асалхўжаева, ҳамда хонандалар Манзура, Абдулла Қурбонов, Фирдавс Фазлиддинов, Нилюфар, Каниза, Шаҳло Аҳмедова, Санжар Холиқов, Улуғбек Холиқов, «Садо» гуруҳини кўриш мумкин бўлди.

altaltaltaltaltaltaltalt

Миллий рақслар дастаси кечага кўрк бағишлади. 

altalt

Кеча бошловчилари Рихситилла Абдуллаев ва Нилуфар Сотиболдиева.

alt

Шоу-бизнес вакиллари оқшомда ўз қўшиқлари билан меҳмонларни шод этишди. 

altaltalt

Бекзод Саитов ва DilyaMur бренди асосчиси Дилноза Муратовалардан либослар намойиши ҳам тақдим этилди. 

altaltaltaltaltaltalt

Дастурхон баҳорий таомлар билан безатилган бўлиб, сумалак, ҳалим, палов дастурхонга алоҳида кўрк бағишлади. Шунингдек, меҳмонлар учун турли мазали тортиқлардан иборат иккита фуршетли дастурхон безатилди. 

altalt

Кўкламнинг гўзал таомларидан бири бўлмиш сумалакни доим ўйин-кулгу, ҳурсандчиликда кўпчиликда тайёрлаш одат эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Sumalak Party ҳам айнан шундай ҳурсандчиликда ўтди.

Сумалак базмидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда томоша қилинг.  

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-03-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг