alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

ДОКТОР PRO: АЁЛ МИЯСИНИНГ НОЗИК ЖИҲАТЛАРИ


Эркаклар ва аёллар мияси ҳомилаликнинг илк 8 ҳафтасидагина бир хил бўлади. Мазкур даврда ўғил бола ҳомилада бутун ҳаёти давомида уни бошқарадиган гормон, тестестерон ишлаб чиқарилади. Ва бу биринчи гормонал зарба - эшитиш, нутқ ва мулоқот учун масъул бўлган мия қисмларини торайтириб, жинсий алоқа билан боғлиқ қисмни икки баробарга кенгайтиради.
 

Янги туғилган қизалоқда коммуникация учун жавобгар бўлган мия қисми каттароқ бўлади. Эстроген гормони туфайли кичкина қизалоқларда мулоқатга мойиллик яралиши, яқин инсонлар билан эмоционал алоқанинг яхшиланишига ёрдам беради. 
 

Аёл киши мияси, эркак киши миясидан фарқли ўлароқ ҳеч қачон дам олмайди. Аёл киши доимо вазиятни назорат қилиб туради. 
 

Бизнинг омон қолишимиз, миянинг хавфни қанчалик аниқлай олишига боғлиқдир. Бизда ҳаттоки когнитив бузилиш ҳам бор: ёмон нарсани тезроқ ва яхшироқ муҳрлаймиз ва эслаб қоламиз, лекин аёллар стрессли вазиятларни бошдан кечиришда узоқроқ қолиб кетадилар. 


Ва натижада аёллар ҳақиқатда стрессдан қўпроқ азият чекадилар. Нимага бундай бўлди ва бу билан қандай курашиш керак? 
Гап шундаки, аёллар миясининг лимбик тизими жуда фаол, у аёлларни стрессга ва назоратни йўқотиш ҳиссига таъсирчанроқ қилади. Лимбик тизим ҳиссиётлар ва хотиралар назоратига жавоб бериб, фаол бўлиб, у аёлларни хотиралар ва ҳиссиётларни, тажрибани анализ қила туриб, ёддан ўтказишга ундайди. Яъни аёлларда стресс вақтида турли «ранглар»да уни уйлаб,  «сиқилиб қолиш» тенденциясига мойиллик бор.


Миянинг стрессга реакцияси аёллар ва эркакларда турлича. 
Эркаклар стресс ҳолатида бор ғуборларини чиқариб ташлашлари керак ёки ёлғизликда қолишлари лозим. Аёлларда эса шу каби ҳолатда миядаги боғланиб қолиш тизими ишга тушади ва окситоциннинг ажралиб чиқиши юзага келади. Шунинг учун ҳам аёллар стресс вақтида тасалли олиш ниятида дугоналари билан мулоқат қилишга интиладилар. 


Аммо ёнингизда стресс вақтида фақат «Э, қўй шу гапларни», - деб айтадиган турмуш ўртоғингиз бўлса нима қилиш керак?

Иккита усулни тавсия қиламан:

1. Жуфтингиз сизни эшитишини сўранг. Бу бошқа бир инсоннинг ҳис-туйғуларини йўқотиб қўймасликда қилиш керак бўлган биринчи нарса. 

2. Ўзингизга жуда ҳам қаттиққўл бўлманг. Ўзингиз билан фахрланиш учун 10та сабабни топинг. Мияга бу нарса маъқул келади!

Сурункали стресс натижасида аёлларда, эркаклардан фарқли ўлароқ чуқур депрессияни бошдан ўтказиш эҳтимоли икки марта юқори. Бунга мойиллик эса гормонал ўзгаришлар вақтида ошади. 

Мен аввал ҳам бир неча бор миянинг лимбик қисмида (ҳис-туйғуларни қайта ишлаш учун маъсул) бир қанча фарқлар борлигини айтиб ўтганман. Яъни улар натижасида аёл ҳаётда бўлаётган нарсаларга салбий ва ҳавотир билан муносабатда бўлишга мойил. Бу уни яхши уйқудан маҳрум қилади ва бу депрессияга олиб келади. 


Стрессни қандай қилиб бошқариш ва тинчланиш мумкин. 
Агар тўғри овқатланиб, мунтазам равишда жисмоний фаол бўлса ва етарли даражада ухласа, кайфиятни ва когнитив қобилиятларни анча яхшилаш мумкин. Бу асосий тавсиялар бўлиб, уларни бажаришнинг ҳар доим ҳам имкони бўлмайди, айниқса кутилмаганда стресс ҳолатлар юзага келса. 


Клиник тадқиқотлар билан тасдиқланган стрессга таъсир қилувчи 4та усул бор. 

1. Дам олиш, позитивлик ва мотивация. 
Миянгизга ушбу самарали воситаларнинг бир қисмини беринг. Сизга шу учтаси керак: фақат шундай тарзда сиз мияни энергия билан тўйинтирасиз ва чарчоқдан ҳалос бўласиз. Ўз вазифангиз билан банд бўлганингизда, ҳар соатда бир неча дақиқалик пауза қилинг. 

Нима қилиш керак: Компьютердан туринг ёки нима иш қилаётган бўлсангиз тўхтатиб туринг. Фарзандларингиз суратига, таътил суратларингизга қаранг ёки бўлмаса эзгу бир видеони томоша қилинг. Сизга хурсандчилик олиб келадиган ҳар қандай машғулотни танланг. 


2.Эрталабги шукроналик машғулоти
Кунлик ташвишлар сизни ўз измига олгунга қадар, миянгизни назоратга олинг. Тонгни шодлик билан қарши олинг. 

Нима қилиш керак: Эрталаб уйғонганингизда, ўринда бир оз қолинг. Сизни севадиган инсонлар ҳақида ўйлаб, уларга ҳаёлан шукроналик ҳиссини юборинг.
 

3.Онгли равишда мавжуд бўлиш
Медитация стрессда жуда ҳам самарали. Аммо ҳамма ҳам «лотос» ҳолатида ҳаракатсиз ярим соат ўтира олмайди. Шу ҳолатда ўтира олмайдиганлар учун яхши янгилик бор. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, «ҳозир ва шу ерда» содир бўлаётган нарсаларни онгли равишда англаш, медитация каби нейрон занжирини ишга тушира олади. 

Нима қилиш керак: Ўзингизга диққатли ва қизиқувчан бўлишга вазифа беринг. Қаҳвахонадаги хизматчининг кўзлари ранги қанақа эканлигига, бошлиғингизнинг бўйинбоғидаги расмларга, қўшни ҳовлидаги ўсаётган гулга эътибор беринг. Қизиқувчанлик ва диққатлилик мияни озиқлантиради, хотирани ва ўқиш қобилиятини яхшилайди.


4. Яхшилик ҳақида ўйланг
Баъзида энг яхши ва меҳрли инсонлар ҳам тез ҳулоса қилиб, ҳукм чиқариб қўйишга шошилиб қоладилар. Айниқса бошқалар биз каби бўлмасалар (бодомсимон танача тезда "бегоналар" ни хавф сифатида белгилайди).

Нима қилиш керак: Иккита нарсага диққат қилинг. Ҳар бир инсон ўзгача ва ҳар биримизда қийинчиликларимиз, ўз ташвишимиз бор. Кўчада, ишда кўрган инсонларингизга ҳаёлан яхшилик тилакларини юборинг. Сизнинг окситоцинингиз, боғланиб қолиш гормонингиз ошади, юрак ритмни секинлаштиради ва сиз ўзингизни оз бўлса ҳам яхши ҳис этасиз. 


Ўтган кўрсатувлардаги энг ёрқин саволларга жавоблар. 


Болалар ҳақида ҳам кўрсатув бўладими? 
Ҳа, албатта. Кўрсатувнинг 6-сони болаларга бағишланган бўлади. Ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлинг ва эслатиб қўйиши учун қўнғироқча тугмасига босинг.  

Ўсмирларни қандай тарбиялаш керак?
Бу жуда кенг кўламли савол, ва эҳтимол кўрсатувнинг бир нечта сони бу мавзуга бағишланади. Ҳозирча саволларни аниқлаштиринг ва изоҳларда ёзиб қолдиринг. 

Ўсмирлар улғайиб қолган болалар эмас, балки ҳаётга ота-оналаридан фарқ қилиши мумкин бўлган нуқтаи назарга эга шахс эканлиги ҳақида гапиришни яхши кўраман. Ўсмир мияси гормонал ривожланишга мойил, шу сабабли у жуда исёнкор. Қиз болалар мияси мулоқотга муҳтож, шу туфайли қизингиз дугоналари билан соатлаб телефон орқали суҳбатлашса, уни уришманг. Агар ўғлингиз билим олишни ўрнига мулоқот қилишга кўпроқ эътибор қаратаётган бўлса - бу меъёрий ҳолат, бу тестестероннинг мияга таъсири натижаси. Шу сабабли таълим олишда бу ёшдаги болалар кичик синфлардагига қараганда пастроқ натижа кўрсата бошлайдилар. Бунинг учун уларни койиманг, уларни тушунишга ҳаракат қилинг, гормонлар уларнинг миясига шундай таъсир кўрсатади, улардан кўп нарсани талаб қилманг. 


Мия ва семизлик. Боғлиқлик борми?
Кўпгина ҳолларда, боғлиқлик мавжуд, биринчи навбатда эндокрин тизимдаги муаммоларни бартараф этиш керак ва агар сизнинг ортиқча вазнингиз бўлса, биринчи навбатда эндокринологга мурожаат қилинг.

Ортиқча вазннинг психоген сабаблари ҳам мавжуд, ортиқча ташвишланиш ва уйқу бузилиши шу жумладан. Агар етарли уйқу бўлмаса, организмдаги очлик ҳисси учун масъул бўлган грелин гормони даражаси ошади, бунинг асосий сабаби эса сурункали стресс. Қанча кам ухласангиз - шунча кўп грелин чиқади ва иштаҳангизни назорат қила олмайсиз. Меъёрий вазнни сақлаш шартларидан бири - сифатли уйқудир. 


Нимага рафиқам жазавага тушганда ёки стресс бўлганда уни жиддий қабул қилмайман, гарчи уни жуда яхши кўраман. 
Кўпинча аёл киши йиғлаб, бақириб, жазавага тушганда эркак мияси ўчади. Биз аёллар бақирганимизда бу юқори частоталарда амалга ошади, эркаклар мияси эса юқори частоталарни яхши қабул қилмайди. Айнан шу сабабли эркаклар мияси ўчади. Кўрсатувнинг бошида айтганимдек, эмбрионал ривожланишнинг саккизинчи ҳафтасидан бошлаб, эркак эмбрионида биринчи тестестерон чиқарилиши бошланади ва у эшитиш марказини икки баробар кичрайтиради. Бу хусусият нима учун эркак аёлнинг бақир-чақирини яхши англамаслигини тушунтиради. Эркакларга иложи борича хотиржам тушунтиришга ҳаракат қилинг, шунда улар сизни тезроқ англайдилар. 


Стресс вақтида кўз ёшлар ёрдам берадими? 
Кўпинча, бизга ўқимишли одамлар йиғламаслиги ёки шикоят қилмаслиги керак, ҳис-туйғуларни кўрсатмаслик керак деб тушунтиришган. Дарҳақиқат, тарбиямиз бизни кўчада жазавага тушишга ёки ишда жамоада ёрқин ҳис-туйғуларни кўрсатишга имкон бермайди. Лекин ҳар қандай стрессни бошдан кечира олишни билиш керак ва стресснинг эмоционал йўлидан ўтиши керак. Акс ҳолда, агар сиз ҳис-туйғуларингизни яшамасангиз, улар сизни ичкаридан йўқ қилишни бошлайдилар ва психосоматик касаллик хавфи мавжуд бўлади. Шунинг учун, йиғлагингиз келса, йиғланг, агар сиз бақиришни истасангиз, бақиринг, фақат буни ҳеч ким сизни кўрмайдиган жойда – уйда ёки табиатда қилинг.   


Нима учун стресс пайтида овқат ейишни хоҳлайсиз? 
Бу ҳимоя реакцияси – биз завқ даражасини кўтаришимиз керак. Ва озиқ-овқат барқарорлик билан боғлиқ. Шундай қилиб, мия сизни тезда барқарор ҳолатга қайтариш йўлларини излайди, таом тановвули - энг осон йўлдир. Айниқса, ширинлик егиси келади, эркаклар эса - спиртли ичимликлар - бу бизга глюкоза молекуласи бахт гормони - сератонин билан боғланиб, ичакдан қон-мия тўсиғи орқали мияга етказиб бериши учун керак. Лекин бу вазиятдан чиқиш йўли эмас, балки вақтинчалик қарор. Шунинг учун юқорида айтиб ўтилган тўртта усулни ёдда тутинг.
Кўрсатувнинг олтинчи сони болаларга бағишланади. Каналга обуна бўлинг, саволларингизни йўлланг - мен уларга албатта жавоб бераман.

 

Шунингдек кўринг:

1-СОН: ДОКТОР PRO: СТРЕСС ВА КАРАНТИНДА У БИЛАН КУРАШИШ
2-СОН: ДОКТОР PRO: МИЯНИ ҚАНДАЙ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ КЕРАК?
3-СОН: ДОКТОР PRO: АСОСИЙ ЭРКАК ЖИНСИЙ АЪЗОСИ - БУ МИЯ (18+)

4-СОН: ДОКТОР PRO: МИЯ ҚАНДАЙ ПУЛЛАРИНГИЗНИ БОШҚАРАДИ

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-08-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг