00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Шаҳзода Матчонова номзоди «Ак Илбирс» мукофотида
Унга бу муваффақиятни Ёлқин Тўйчиевнинг «Маъсума» фильмидаги роли олиб келди.
Мазкур мукофот 2012 йилда таъсис этилган бўлиб, 2017 йилдан бошлаб Марказий Осиёдаги энг яхши актёр ва актрисалар ҳам тақдирланишни бошлади. Ўтган йили ҳамюртимиз Феруза Саидова Зулфиқор Мусоқовнинг «Ҳазонрезги» фильмидаги яратган образи учун Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси унвонига лойиқ деб топилган эди.
2016 йилда эса Ёлқин Тўйчиевнинг «Сув парилари уйи» картинаси Марказий Осиёнинг энг яхши фильми номинациясида ғолибликни қўлга киритган.
«Ак Илбирс»нинг бу йилги тақдирлаш маросими 27 апрель куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
13-04-2018
ИЗОҲЛАР 0