
Тошкентда ўн метрлик кабоб тайёрланди
10 метрлик кабобга умумий ҳисобда 38 кг қийма ва 15 дақиқа вақт сарфланди. Улкан кабобни тайёрлашга SHASHLEEK.UZ ошпазлари жалб этилди.
Шу билан бир қаторда шаҳримизнинг 10 дан ортиқ машҳур кабобчилари кабобнинг барча турларини тайёрлашди.
Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ташкил этилган маданий-кўнгилочар тадбирда Райҳон Ғаниева, Абдурашид Йўлдошев, Ирода Дилроз, Ботир Қодиров, Шерзодбек, «Шод» гуруҳи, Азиза Низомова, «ЭлДиДо» гуруҳи каби 30га яқин санъаткорлар ҳам иштирок этиб, сайилга ташриф буюрганларги кўтаринки кайфият улашдилар.
Тадбир доирасида ҳунармандлар, асалчилар, рассомлар кўргазмалари ҳам ташкил этилди.
Тадбирдан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўринг.
Шунингдек кўринг:
2017 йилнинг 8 сентябрида пойтахтимизда 7360кг миқдордаги палов тайёрланиб, жаҳон рекорди ўрнатилган эди.
2019 йилнинг августида эса Сайилгоҳда Музқаймоқ фестивали бўлиб ўтган эди.

ИЗОҲЛАР 0