alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ҳафта янгиликлари қисқа сатрларда

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхон тез кунда мухлислари ҳукмига «Отамдан ёдгорим онам» номли янги таронасини тингловчилар ҳукмига ҳавола этади. Ушбу қўшиқ илк бор хонанданинг жорий йилдаги концерт дастурида ижро этилган эди.

alt

 

Шохрух репер кутилмаганда мухлисларига «Ота-она» номли таронаси ва унга ишланган клипни тақдим этди. Клипни бу ерда кўринг.

alt

 

Шаҳзода 2016 йилнинг 23 сентябр кунида Дубай шаҳрининг Madinat Jumeirah мажмуасида бўлиб ўтадиган нуфузли Big Apple Music Awards 12-Халқаро мусиқа йўналишидаги тақдимотда иштирок этади. Иштирокчи хонандаларга овоз бериш бошланган. Батафсил.

alt

 

«5-студия» томонидан «Зумраша» ҳажвий болалар киножурналининг янги 3 ва 4-сонлари тасвирга олинган бўлиб, тўплам бир қанча ҳажвий сюжетлардан иборат. Улар орасида Сарвар Каримов режиссёрлигида тайёрланган «Бир сўзли йигит» сюжетида актёрлар Акбархўжа Расулов ва Адиз Ражабовлар иштирок этишган.

 

23-24 июнь кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида YouTube тармоғида Юлдуз Усмонованинг янги қўшиғи жойлаштирилди.

 

Россиянинг Prisma иловаси ҳар қандай фотосуратни нейросетлар орқали расмга-картинага айлантира олади. Ҳозирда у appsotre.да энг кўп юклаб олинаётган иловалардан бирига айланган. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ҳам бу иловадан фойдалана бошлаганликларини уларнинг ижтимоий тармоқларидан кузатиш мумкин. 

 

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити расмий делегацияси самолётларининг учиб кетишини таъминлаш муносабати билан 2016 йилнинг 24 июнида маҳаллий вақт билан 13.00дан 18.00гача «Тошкент» Халқаро аэропорти йўловчилари қатновини бажариш учун ёпиқ бўлади. Тўлиқ маълумот.

alt

 

Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан юртимиз ёшларини янада қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 10 июлдан 16 июлга қадар Сурхондарё вилояти бўйлаб «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» номли гала-концерт дастури тақдим этилади.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-06-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг