alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ҳафта янгиликлари қисқа сатрларда

Хонанда Зиёда Қобилова янги клип устида ишлаётгани ҳақида хабар берган эдик. «Жононим мани» номли таронага суратга олинган видеомаҳсулот мухлислар ҳукмига тез кунларда тақдим этилади.  Ҳозирча эса кипдан лавҳа.

 

Ўз мухлисларига эга хонанда Бунёдбек Саидов ҳам тез орда ижоди шайдоларига Loppi-Loppi қўшиғига клип ҳавола этиш арафасида.

 

Хива шаҳрида июнь ойида Ёлқин Тўйчиев режиссёрлигида «Маъсума» номи остида янги картина суратга олинган бўлиб, унда Шаҳзода Матчонова ва Адиз Ражабовлар суратга тушган. Актриса Шаҳзода Матчанова мазкур фильмдан видеолавҳани инстаграмдаги саҳифасига жойлади. Картина Насиба исмли содда ва самимий аёлнинг қувонч ва ташвишларга йўғрилган ҳаёти мисолида ўзбек аёлларига хос вафо, садоқат, оилапарварлик ва фарзанд тарбиясига ўзини бахшида этиш сингари эзгу фазилатлар ишонарли акс эттирилган. 

 

Латофатли Лола янги фотосессия ўтказди. Хонанда ўзи учун фотосессиялар ўтказишни унчалик ҳуш кўрмаслигини, ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирган. Суратлар муаллифи Василия Бадамшина, хонанда либослари устида дизайнер Зулфия Султон иш олиб борган.   

 

Иқтидорли актриса Гулчехра Эшонқулова ҳозирда турмуш ўртоғи Шароф Шаропов билан Туркияда истиқомат қилишмоқда. Актриса Истамбулда истиқомат қилиш билан бирга у ерда таълим ҳам олмоқда. У инстаграмдаги саҳифасида «Тил маркази»ни тамомлагани ҳақида мухлислари билан ўртоқлашди.  

 

Жорий йиль июль-август ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан «Янги овозлар» номли телетанлов ўтказилиши белгиланган. Гран-при соврини 10 000 000 сўм миқдорида белгиланган. Батафсил бу ерда.  

alt

 

Тошкент ҳайвонат боғида шерлар оиласи 8та шерчаларга кўпайди.

alt

 

Олий ўқув юртларига кириш учун абитурентлар ҳужжатини топшириш муддатлари 16 июнда қабул қилинган қарорга мувофиқ 2017 йилда ўзгартирилади. Қабул қилиш комиссияси 15 июндан 15 июлга қадар ишлайди.

alt


Джуан Роулинг Гарри Потер оламини кенгайтиришда давом этмоқда. Бу сафар у Илверморни сеҳргарлар ва мўжизалар мактаби ҳақида янги анимацион фильмда сўзлайди.

 

АШҚ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик муносабати билан Дин Карнасис Тошкент-Бишкек-Олмата йўналиши бўйича 525 км марафон югуради.

alt

 

Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини тугатди. Бу қарорни футболчи қабул қилишига Америка кубогининг финал учрашувида бўлиб ўтган икки мағлубиятдан сабаб бўлди. 

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-06-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг