ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
People

Машҳурлар ва фарзандлари

9392
0

Жаҳонгир Позилжонов

Биринчи ўринда шак-шубҳасиз беш нафар фарзанднинг отаси Жаҳонгир Позилжонов. Хонанда шу йилнинг апрель ойида бешинчи бор оталик бахтига муяссар бўлди. Дунёга келган қизалоқдан ташқари унинг икки нафар ўғил ва икки нафар қиз фарзандлари бор.

altalt

 

Иккинчи ўринда тўрт нафар фарзанд билан Рашид Ҳолиқов, Озодбек Назарбеков ва Нилуфар Усмоновалар.

 

Рашид Ҳолиқов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов юқорида айтиб ўтганимиздек 4 нафар фарзанднинг отаси. Хонанданинг учта ўғил ва бир дона қиз фарзанди бор. Унинг тўнғич фарзанди Санжар Ҳолиқов отасининг изидан кетиб, санъат йўлини танлаган.

alt

 

Озодбек Назарбеков

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳам тўртта фарзанднинг отаси. Унинг Робия, Лайло, Зиннура исмли қизлари ва Жафъар исмли ўғли бор. Хонанда икки қизини турмушга берган ва тўнғич қизидан набираси бор.

alt

 

Нилуфар Усмонова

Хушовоз хонанда Нилуфар Усмонова бу йил тўртинчи бор оналик бахтига мушарраф бўлди. Уч нафар ўғил фарзанд тарбиялаётган хонанда ва ниҳоят қиз фарзанд дунёга келтирди. Узоқ кутилган қизалоққа Саъдия исмини бердилар.

altalt

 

Учинчи ўринда уч нафар фарзанд тарбиялаётган оталар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззатилла Иброҳимов ва хонанда Улуғбек Раҳматуллаевлар.

 

Иззатилла Иброҳимов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззатилла Иброҳимов рафиқаси Нилуфар Иброҳимова билан икки қиз ва бир ўғил фарзандни вояга етказмоқдалар. Хонанданинг рафиқаси - шифокор. 

alt

 

Улуғбек Раҳматуллаев

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ҳам уч нафар фарзанднинг отаси. У рафиқаси билан биргаликда икки ўғил ва бир қизни тарбияламоқдалар.

alt

 

Рағбатлантирувчи ўринда икки нафардан фарзанд ўстираётган шоу-бизнесимиз вакиллари.

 

Лола Йўлдошева

Бетакрор овоз соҳибаси, хонанда Лола бир ўғил ва бир қизни вояга етказмоқда.

alt

 

Райҳон Ғаниева

Хонанда Райҳон Ғаниева 2014 йилнинг май ойида эгизак фарзандлари Имрон ва Исломларни дунёга келтирган.

altalt

 

Зиёда Қобилова

2012 йилда турмушга чиққан хонанда Зиёда шу йилнинг март ойида иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлди ва ҳозирда турмуш ўртоғи билан биргаликда Камрон ва Имрон исмли ўғиллар тарбияси билан машғул.

alt

 

Шаҳзода

Шаҳзода тахаллуси остида ижод қилиб келаётган хонанда Зилола Мусаева икки нафар ўғил фарзанднинг онаси. 

alt

 

Мадина Мумтоз

Серқирра ижодкор Мадина Мумтоз ҳам ҳозирда икки нафар фарзанд вояга етказмоқда. Унинг Муҳаммад Юсуф ва Муҳаммад Юнус исмли ўғиллари бор.

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг