alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

Тошкент мода ҳафталиги. 2-кун

#beyoung намойишида иштирок этиш учун 200та ёш дизайнерлардан аризалар топширилган бўлиб, улардан фақатгина 44та либослар тўплами саралаб олиниб, дефиледа тақдим этилди. Мазкур тўпламлар муаллифлари 76та ёш дизайнер бўлди.

alt

#beyoung дефилеси ташкилотчилари намойишни икки қисмда тақдим этдилар. Мазкур намойишнинг ўзига хос либослар тўплами қуйида.

alt

Рустамова Хулкар ва Фарходова Мадина

Ёш дизайнерлар тўпламларини «Сакуранинг гуллаши» деб номланганлар. Улар сидирға атласдан фойдаланганлар.

altalt

Михайлова Елена ва Яндашева Дилнура

Қизлар оқшом либослари тўпламини тақдим этиб, унда шифон, замша ва миллий нақшлар каштачилигидан фойдаланганлар. Ҳар бир либос аксессуарлар билан тўлдирилган.

altalt

Илхомов Шахбоз

Шахбоз, қизлар учун яратган тўплами замонавий руҳда бўлиб, чарм, сетка ва тўқилган қўшимчалар билан тўлдирган.

altalt

Уразова Наргиза

Мазкур тўпламда миллий матолар, замонавий услубдаги либослар учун гўзал тарзда ишлатилган.

 

altalt

Ёш дизайнерлар намойишида Тожикистондан таклиф этилган дизайнер Саттаров Хуршед ҳам иштирок этди.

Тожикистонлик дизайнер ўзбек ахлига оқшом либосларини тақдим этди. Ҳар бир либос гўзал дўппи ва аксессуарлар билан тўлдирилган. Уларнинг ҳар бирида тожик халқининг миллийлиги, замонавий кўринишда акс эттирилган эди.

altalt

Тожикистонлик дизайнер Саттаров Хуршед 

alt

«Мен Тошкентга биринчи марта ташриф буюрдим. Бу ерда ўтказилаётган мода ҳафталиги ҳақида кўп эшитганман ва барча кўрганларимдан ҳайратдаман. Мени таклиф этишганда ҳурсанд бўлдим ва таклифни дарров қабул қилдим. Ўз юртим анъаналарини, миллий руҳда замонавий мода саноатида намойиш этиш мен учун катта шараф. Мазкур мода ҳафталигида иштирок этиб, ижодкор инсон сифатида ўзбек ёшларининг креативлиги ва улар миллий анъаналарни, замонавий услуб билан мохирона уйғунлаштира олишлари ҳайратга солди. Ўзбекистон, Марказий Осиё давлатлари ичида мода саноатида ҳозирги кунда етакчи эканлигини ҳеч бир шубҳасиз айта оламан».

 

Намойиш сўнггида ёш дизайнерлар #beyuong дефилеси иштирокчиси сертификатлари билан тақдирландилар.

altalt

Гўзал либослар намойишига бой бўлган иккинчи кун хонанда Улуғбек Холиқовнинг қўшиқлари билан якун топди.

alt

#beyoung намойишининг барча либослар тўплами билан бизнинг фотоҳисоботда танишинг. 

Мода ҳафталигининг биринчи кун тафсилотлари билан бу ерда танишинг. 

alt

Ҳафталикнинг тўлиқ дастури.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг