alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Офисда тушлик

«Чайкоф»дан етказиб бериш

«Чайкоф» кафеси яқиндагина етказиб бериш ҳизматини ишга туширди. Биз албатта доимгидек, кафенинг янги хизматини текширишга қарор қилдик. Қуйида таассуротларимиз ҳақида ёзганмиз.  
 


Кундуз куни соат 12:00да 8201666 рақамига қўнғироқ қилиб, буюртмамизни расмийлаштирдик, у қуйидагиларни ўз ичига олди:

чечевицали крем-шўрва, минестроне шўрваси, Цезарь салати, Грекча салат, конфи, Альфредо пастаси, қўзиқоринли равиоли, қаймоқ-олмали қайладаги товуқ, 2та клаб-сендвич, 2та киш пироги, 2та круассан, товуқли панини. 
 
Бизга буюртмамиз соат 13.20да етказиб берилишига ваъда берилди, соат 13.10да таомларимиз офисимизда эди. 
Шуни айтиш жоизки, қоғоз пакетлар ва тоамнинг ўзи жуда ёқимли кўринишга эга эди.

Қаймоқли чечевицали крем-шўрва, кўпроқ нўхот шўрвага ўхшаб кўринди, бундан у мазасиз бўлиб қолмаган албатта.  
 

alt


Минестроне шўрваси - сабзавотли ва пархезли. Агар енгил таомни ҳуш кўрсангиз сизга бу шўрва жуда мос келади. 
 

alt


Цезарь салатининг соуси нордон эди ва бу унинг мазасини бузган. 
 

alt


Аммо грекческий салати аввалги салатдан қолган ёмон таассуротимизни тезгина тўғрилади. Бизни салатдаги фетаки, соус ва барча ингредиентларнинг тўғри ҳамоханглиги ҳурсанд этди. Бироқ, 19000 сум учун жуда кичкина порция. 
 

alt


Конфи салати қаттиқ, яхши қовурилмаган кабочкилар ва жуда яхши қовурилган бақлажонлардан иборат эди. Лимон шарбати, кўкататлар ва соус салатга жуда ажойиб таъм бериб турарди. Кўкатлар ҳамма таомда жуда етарли даражада қўшилган эди. 
 

alt


Альфредо пастаси = пишлоқли макаронлар, аммо биз пастани итальян ошхонасида буюртма бермаганимизни ҳам унутмаслик лозим. Пастада товуқ ва қўзиқоринлар етарлича эди.  
 

alt


Бизга қўзиқоринли равиоли, пастадан кўра кўпроқ ёқди. Хамири керакли консистенцияга эга эди.  
 

alt


Қаймоқ-олмали қайладаги товуқда бизга зираворлар етишмади. Албатта бунинг ҳаммаси таъбга кўра. Парҳезли таом.
 

alt


Клаб-сендвич энг катта мақтовларга лойиқ. Тўйимли, ширали ва кўкатларга бой.  
 

alt


Киш тушлигимизнинг энг сеивмли таомига айланди. Хамир ва қийманинг тўғри пропорцияси жуда майин таъмни ҳосил қилган. 
 

alt


Круассанларда пишлоқларнинг ёқимли таъми эътиборга лойиқ. 
 

alt


Панини аччиқ таъм бериб турган зираворлардан ва кўп кўкатлардан иборат эди.  
 

alt
alt


Бир киши учун ҳисоб - 31 500 сўм. 

Ширинликка буюртма бермадик. Ҳаммага бу маскандаги ширинликлар жуда мазали эканлиги маълум бўлса керак.  

Азизлар, сизда кейинги сафар қайси масканни синовдан ўтказиш бўйича таклифлар бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.  
 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-10-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг